Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқтидо қилиш

12:30 / 22.07.2023 | Abdulloh | 289

Ассалому алайкум! Адам намозда сураларни тажвидсиз ўқийдилар. 1. Бир шаҳардан бошқа шаҳарга адам билан қатнаймиз (эрталаб саҳарда йўлга чиқамиз), шунда намоз ўқишга тўғри келиб қолганда, машинани тухтатиб намоз ўқиганда мен адамга иқтидо қилгандек бўлиб, лекин ўзим ўқисам(фақат ҳаракатларни дадам билан бир пайтда қиламан лекин сураларни, дуоларни ўзим ўқийман, намозни бир пайтда тугатаман, бунда адам иқтидо қилди деб ўйлайдилар) бўладими? Чунки, намоз тугагандан кейин, бирданига машинага миниб йўлда давом этамиз(дуо-зикрларни ҳам машинада қиладилар ишга-уқишга вақтида етиб олиш учун), бошқатдан ўқиб олишга улгурмайман намоз вақти чиқиб қолади. Тўхтаб турган пайтимизда бошқатдан ўқиб олишга(вақт ҳам кетиб қолади) ёки алоҳида ўқишга ийманаябман, дадамни хафа қилиб қуяманми деб. 2. Бошқа ҳоллардачи (масалан, уйда) шундай қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дарҳол дадангиз қироатларини тўғирлашни бошласинлар. Унга қадар юқоридагидек иш тутсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat