Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбарлар алайҳиссаломлар сони аниқми?

00:00 / 16.12.2008 | eski savollar | 1534
Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир ҳадисларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло башарга 140.000 Пайғамбар юборгани айтилган. Агар хато қилмаётган бўлсам, бундан бошқа сон айтилган ҳадис ҳам бор. Аммо, Аллоҳ ўз китоби Қуръонда, Нисо сурасида «Ва бир Пайғамбарлар ҳақида сенга олдин қисса айтиб бердик ва бир Пайғамбарлар ҳақида қисса айтмадик», – деган. Шунингдек Ғофир сурасида «Батаҳқиқ, биз сендан олдин Пайғамбарлар юбордик. Улардан сенга қисса қилиб берганимиз бор ва улардан сенга қисса қилиб бермаганимиз бор», – деган. Бу оятлардан Пайғамбар алайҳиссаломларнинг адади Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум эмаслиги келиб чиқади. Аммо юқоридаги ҳадисларга қандоқ қараш керак. Бу уйдирма ҳадисларми, чунки улар Қуръонга зид келмоқда? Устоз Одам ва Шиш алайҳиссалом расул бўлганмилар ёки фақатгина набий бўлганмилар?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган Пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган, у киши айтадиларки: «Эй, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбарлар қанча?» деб сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар. «Эй, Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси Расуллар?» дедим. «Уч юз ўн учтаси, кўпчилик» дедилар. -Аммо яхшиси оятнинг маъносидаги маълумот.

Топ рейтинг www.uz Openstat