Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЧУСТЛИК ШОГИРДИНГИЗ НАСИХАТИНГИЗГА МУХТОЖ

00:00 / 29.12.2008 | eski savollar | 858
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизга айрим саволлар ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз. Саволларим тасаввуф тугрисида. Мухтарам устоз иложи булса саволларимни «Зикр ахлидан суранг» рисоласида чоп килсангиз. Менимча мени кийнаётган саволларга купчилик жавоб ахтараётганлиги табиий. Мени холатимга тушган биродарлар хам купчилик булса керак деб уйлайман. 1. УТМИШ МАШОЙИХЛАРНИНГ РУХОНИЯТИДАН ТАЪЛИМ ОЛИШТасаввуф манбаларида айрим авлиёларнинг рухониятдан тарбия олганликлари хакида айтилади. Мисол учун хазрат Боязид Бистомий Имом Жаъфар рахматуллохи алайхнинг рухониятларидан таълим олиб, улуг валий макомига етганликлари айтилган.Фотима Темур кизи туплаб нашрга тайёрлаган «Кунгил дустлари» китобида Абдулхолик Гиждувоний (р.а) хафий зикрни Хизр (а.с)дан таълим олганликлари хакида ёзилган. Лекин бошка манбаларда жумладан сизнинг «Тасаввуф хакида тасаввур» китобингизда хафий зикрни у зот Куръондаги Аъроф сурасининг 55-оятини укиганларидан кейин хафий зикр килишни бошлаганликлари айтилади. Тасаввуф манбаларида Хизр (а.с)дан таълим олган авлиёлар хакида куп ёзилган. Бизнинг ахли сунна вал жамоа мазхабимизда рухониятдан таълим-тарбия олиш, рухларнинг тирик инсонларга таъсири тугрисида, айрим авлиёларнинг Хизр (а.с)дан таълим-тарбия олишлари хакида кандай маълумотлар бор?2. МЕНИНГ БАЙЪАТИМ «НАЗР»НИ ХУКМИДАМИ?Мухтарам устоз! Мен илмсизлигим окибатида, билиб-билмай хозирда купгина ихтилофларга сабаб булаётган тарикат пирларининг бирларига байъат килган эдим. (узр у кишининг исмларини зикр килишдан тийилдим). Зирк вазифаларини олиб, маълум вакт адо этиб бордим. Лекин борган сари калбимда шубхалар пайдо була бошлади. Айникса уларнинг тавба килиб, байъат килган кишининг казо намозлари сокит булиши хакидаги тушунчалари менда шубха пайдо килди (бу масалада сизнинг жавобингизни хам олдим). Купгина адабиётларни, айникса сизнинг «Тасаввуф хакида тасаввур» китобингизни укиганимдан кейин уларга булган фикрим умуман узгарди, хозир уларнинг мажлисларида иштирок этмаяпман. Ишимдан ташкари асосий вактимни сиз айтганингиздай илм талаби билан утказмокдаман. Лекин мени бир масала кийнаб келмокда, юрсам хам, ётсам хам хаёлимда шу фикрлар тинчлик бермаяпти: Мен байъат чогида олган вазифаларимни маълум муддат бажариб юрдим, лекин хозирда сизнинг тавсияларингиз билан уша вазифа килиб олган амалларни, мисол учун нафл намозларни урнига казо намозларимни укияпман, ёки булмаса тасбехларни камайтириб, Куръон ёдлаш, тафсир, хадис, акоид китобларини укиш каби амалларга алмаштирганман. «Тасаввуф хакида тасаввур» китобининг «Байъат хакида» сарлавхали жойида куйидагилар айтилган: «Бунга ўхшаш байъатлар худди ямин - касам ёки назр хукмида булади ва улар бирор нарсани лозим килувчи кучга эга эмас». Бу дегани мен кул берган уша пирга килган байъатим назрни хукмида буладими?ИСЛОМ.УЗ Интернет сайти оркали «Назр хакида» сарлавхали маколани хам укидим. Агар уша олган вазифаларимни бажармасам ёки бошка амал ва ибодатларга алмаштирсам гунохкор буламанми? Агар назр булган булса бу вазифаларни бошка амалларга алмаштирганим (нафлни урнига казони укиш ва тасбехларни урнига Куръон тиловати ва илм укиш) учун каффорат беришим керак буладими? Умуман олганда мен каби билмай илмсизлик окибатида илмсиз пирга байъат килиб куйса, кейин бу байъатни бузса буладими? Шу масалада менга маслахат берсангиз, шоядки калбим таскин топса. 3. ЧУСТЛИК ШОГИРДИНГИЗ НАСИХАТИНГИЗГА МУХТОЖАссалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху! Мухтарам устоз! Куп сурайвериш одобсизлик булсада, билмаганларимни сурашга ижозат бергайсиз. Бу масалада сизга савол билан мурожаат хам килганман. Кундалик вирдларимни хеч тартибга сола олмаяпман. Бир колипга туша олмаяпман. Мен сизни гойибона устоз деб тан олганман. Уламоларимиз хам «Дин бу илмдир, бас уни ишончли кишилардан олинглар, динингизни кимдан олаётганингизга каранглар» дейишган. Мен шунга амал килган холда факат сизнинг фатволарингизга амал килиб, сизнинг китобларингизни укийман, узимнинг устозим деб биламан. Лекин мен Чустлик булганлигим сабабли Тошкентга бориб, сизнинг шариф сухбатингизни эшитиш хозирча вазият такозоси сабаб насиб килмай турибди, иншАллох насиб килиб колар деган умиддаман. Мухтарам устоз! Сиздан илтимосим Аллох ризолиги учун мени кундалик вирдларимни тайинлаб, тартибга солиб беринг, токи унга амал килиб, узимни хар кучага уришдан сакланган булардим. Китобларда айтилганларнинг хаммасини бажаришга эса умр озлик килади. Утмишда машойихлар хам толиби илмларга мактублар оркали вазъ-насихатлар килишган, уларни идора килиб туришган. Устоз сизга узимни буш вактим, холатим, касбим хакида хам маълумот бераман (вазифа беришингизда осон булиши учун):Ёшим 26 да, уйланганман. 2 нафар углим бор. Касбим хисобчи, хусусий фирмада ишлайман. Эрталабдан токи шом вактига ишда буламан. Шомдан кейин ва бомдод намозидан олдин ва то куёш чиккунча буш вактим булади. Илм олишга яхши эътибор бераман. Куръондан 30- «Амма» порасини ёд олиб, устоздан утказиб олганман, хозирда 29-порани бошладим. Жавобингизни ва вазъ-насихатларингизни интизорлик билан кутиб колувчи Чустлик шогирдингиз Умиджон Турсунов.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу тасаввуфга оид масала. Агар бошқача қилиб айтадиган бўлсак, тасаввуф машойихларининг ижтиҳод ва тажрибаларига боғлиқ бўлган тушунчадир.2. - Ўша «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобида қуйидаги маъноларни ҳам ўқиган бўлсангиз керак.- Ўзини билган ҳақиқий шайхлар тасаввуф шайхларига бериладиган байъатни тақво асосида устоз ва шогирдлик аҳдномаси деб билганлар.- Шайх ўзининг устозлик вазифасини сидқидилдан содиқлик ила бажаришга, мурид эса ўз шайхига садоқатли шогирд бўлишга аҳд берган бўладилар.- Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳидан нақл қилинишича «Танқиҳи ал-Фатовий ал-Ҳомидия» китобида қуйидагилар келтирилган:«Бир киши бир шайхга аҳд берди. Кейин бошқа бир шайхга аҳд берди. Унга ўша икки аҳддан қайси бири лозим бўлади? Айтдилар: «Униси ҳам, буниси ҳам лозим бўлмайди. Чунки бу асли йўқ нарсадир».Сиз назр ўрнидаги нарса деганингиз ҳақиқий шайхлар ҳақида. Сиз айтаётган сохталар ҳақида эмас. Шахснинг исмини айтмай тўғри қилгансиз. Одоб шу. Буни ҳаммамиз англаб етишимиз лозим.3. - «Тасаввуф ҳақида тасаввур» ва «Руҳий тарбия» китобларида бор. Сиз ҳам, бошқа азизларимиз ҳам фойдалансалар бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat