Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандимни фамилямга олсам жоизми?

18:37 / 07.03.2014 | Ummu Muhammad | 750
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мени 6 ёшлик ўғлим бор. Хўжайиним билан ажрашганмиз. Хўжайиним фолбин экан, оиламнинг мажбурлашлари сабаб билмай турмуш қурганман. Мен хўжайиним билан ажрашганимдан кейин, бошқа турмуш қурмадим. Мана ўғлим олти ёш бўлди. Аммо хўжайним ёки унинг оиласи бирор марта ҳам хабар олмаган. Хатто болам учун 1сўм пул бермаган, ўзим ҳам сўрамаганман. Унинг топгани харом деб уйлаб, шу ўғлимни ўзимнинг фамилиямга ўтказсам бўладими? Фамилиямга ўтказишимнинг сабаби, мен четга чиққанимда ўғлимни ўзим билан олиб чиқиш. Агар ўғлим ҳўжайинимнинг номида бўлса, фамилияси мен документ қилишда хўжайинимдан рухсат сўрашим керак бўлади. Хўжайиним эса бунга рухсат бермаслиги аниқ. Ўзи рухсат бермайди, аммо ўғлимдан хабар ҳам олмайди. Боқувчим бўлмагани сабабли ишлашга мажбурман, бу ерда ишлаб турган ишим қариялар уйида эди, у ёпилди. Хозирда рўмолим сабабли бошқа ишга киролмаяпман. Шунга ўғлимни ўз фамилиямга олсам шариатда рухсат борми устоз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа иложи бўлмаса, қиласиз. Аммо боладан отаси кимлигини яшириши мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat