Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жияндан сатри аврат қилишни талаб қилиш

14:26 / 05.03.2014 | Abu Masuna | 2766
Ассаламу алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Бир оилада эркак кишининг жияни ўқиш сабабдан биргаликда яшайди. Қизнинг ота-онаси бошқа шаҳарда. Бир йилдан бери тоғаси унга сатри аврат фарз эканлигини ҳар томонлама, яхшилик билан тушунтириб келмоқда. Ҳозирча фойда йўқ, жим тураверади. Бақир-чақир йўқ, фақат яхши гап. Бундан тоғаси чарчагани ҳам йўқ. Бироқ бу масалани лекини бор - ўша қизнинг онаси (эркакнинг опаси) ва бошқалар ўртага тушиб, ёрдам ўрнига "Кел, шу қизга тегма, ўзи билади. Яна бир нарса бўлиб қолмасин", дейишяпти. Қиз бир-икки кўчиб кетишга ҳам урингандай бўлди, лекин тоғаси қўймади. Кўчиб кетса нима бўлади ахир? Алҳамдулиллоҳ, у намозларини адо этади, ўқиш пайтига тўғри келганини қазо қилади, рўзасини тутади, лекин ўша гап. Институтда рухсат йўқ эмиш, балога қолар эмиш. Устига дизайн йўналишида ўқийди, атроф муҳит ҳам таъсир кўрсатаётганга ўхшайди. Ҳазрат, қайси йўлни тутган маъқул? Эътибор бермай деса, гапирмай деса, ахир у бир уйда яшайди-ку? Жияни-ку... Бурчи-ку!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз эринмай қизга насиҳат қилишда давом этаверинг. Диндор қизлар ва аёларни ҳам ишга солинг. Улар ҳам насиҳат қилишсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat