Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онам қарши бўлябди

09:16 / 24.07.2023 | Umarova 19 M1 | 347

Ассалому алайкум! Мен бу йил 21га кирдим ва университетни тамомладим. Магистратура ўқишимни ота онам хоҳлаябди мен эса ёшим каттайиб бораётгани учун турмуш қурмоқчиман. Кейин мен куёв албатта 5 вақт намоз ўқиши ва Қуръон ўқишни ўрганаётган ёки билишини хоҳлайман чунки ўзим ҳам биламан. Аммо ота онам намоз ўқимаса ҳам яхши ўғил болалар бор нима бўпти деябди ва мени динда чуқурлашиб бирор диний террористик оқимга аралашиб қолган деб ўйлаябди. Мен шунчаки охирги 2 йилда шайх ҳазратларининг ва баъзи диний китоблар ўқиб шундай қарорга келгандм. Ота онамнинг мендан жаҳли чиқиши ўринлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизнинг куёв танлашдаги мезони тўғри эмас экан. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عَنْ أَبِي حَاتِمٍ الْمُزَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ، قَالُوايَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَإِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُوَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда (фақирлик ва ҳоказо) бўлса ҳам-а?» дейишди.
У зот «Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидланганлиги келиб чиқмоқда. Дини ва хулқи рози бўлинадиган даражадаги киши томонидан совчи келганида қизни келинликка берилмаса, ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқтирилмоқда.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, агар у одам камбағал ёки бошқа рағбат қилинмайдиган сифатларга эга бўлса ҳам-а, деган маънодаги саволни берганларида у зотнинг олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва яхши хулқ нақадар улуғ сифатлар эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Биз, мўмин‑мусулмонлар куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта тўғри йўл тутган бўламиз.
Муносиб куёв танлаш борасидаги барча далил ва ҳужжатларни жамлаб, тартибга солиб, таҳлил қилган уламоларимиз асосан қуйидаги сифатларга эътибор бериш лозимлигини таъкидлайдилар:
1. Диндорлик.
2. Тақводорлик.
3. Ҳусни хулқ.
4. Оила масъулиятини адо этиш қобилияти.
5. Келиннинг тенги бўлиши.
Бунда ёши, ижтимоий ҳолати ва шунга ўхшаш нарсалар кўзда тутилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat