Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қай бири афзал (аввалида ўтириб ўқиганми ё охирида тик туриб)?

00:46 / 24.02.2014 | shurat_ibot | 2198
Хорижда олис масофага юк машинасини ҳайдаймиз. Алҳамдулиллаҳ, шеригим ҳам намоз ўқийди. Фақат у бошқа мазҳабда (намозлирини жамлайди). Машина биродаримники. Турли сабабларга кўра мен учун намозни аввалги вақтига рукнларни тўла бажарган ҳолда ўқиш имкони бўлмайди, асосан. Тўхтаб, намозни бемалол адо қилиш имконияти кўпинча намоз вақтининг кейинги вақтларига тўғри келади. Саволим шуки, шу ҳолларда шеригим машинани бошқарса, мен намозни – аввалги вақтида ўтирган ҳолда адо қилганим афзалми ёки тик туриб ўқишга умид бўлса охирги вақтни кутганим афзалми (шуниси кўпроқ) ёки аввалги вақтида ўтирган ҳолда адо қилиб, сўнг намоз вақти чиқмасдан туриб охирги вақтларида қайта ўқиб олиш афзалми? Аввало, узр, саволим узвий боғлиқлиги сабаб биттадан зиёда сўрадим. Ҳозир кўп биродарларимиз шу ишда. Шу сабаб, сиздан илтимос, саволимга тўлиқроқ жавоб берсангиз. Раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Охирги вақтида бўлса ҳам, тик туриб ўқиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat