Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

21:20 / 25.07.2023 | A R | 401

Ассалому алайкум! Мен 32 ёшдаман ибодатдаман. Жуда катта қарзга ботиб қолдим. Ҳаловатим йўқолди оила аъзоларим билан ҳам гаплашишга руҳий асабларим дош бермаяпти. Қанча қимирлаб қарзларимни узаман деб ҳаракат қилсам ундан баттар ботиб кетяпман. Биламан гуноҳларим кўп лекин тоқатим етмай қоляпти. Яқинда хотинимни кўзи ёрийди онам касал отам касал Азиз устозлар ҳар кун истиғфорни канда қилмайман менга бир насиҳат қилинглар жуда оғир тушкун ҳолатдаман. Ҳар ишга Аллоҳди бир ҳикмати бор лекин шу улуғ ойларда мен жуда имконсиз қолдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يِا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إَن تَتَّقُواْ اللّهَ يَجْعَل لَّكُمْ فُرْقَاناً وَيُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ۝

«Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради, ёмонликларингизни ўчиради ва сизни мағфират қилади. Аллоҳ буюк фазл эгасидир» (Анфол сураси, 29-оят).
Яъни Аллоҳ таоло тақводор кишига ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди.
«Фурқон» дегани «ажратувчи», «фарқловчи» деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади.
Тақводорларнинг ҳам гуноҳлари ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир.
Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар ҳам беради.
Аллоҳ таолонинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтган кишини, Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи бу дунё ва у дунёнинг қийинчиликларидан чиқадиган йўлни кўрсатиб қўяди.
Тақводорнинг мушкулини доимо Аллоҳ таолонинг Ўзи енгил қилиб туради. Шу билан бирга, унга ўзи ўйламаган, хаёлига келмаган томондан ризқу рўз етказиб беради.
Одатда, кишилар ризқу рўзим сероб бўлсин, деган мақсадда тақводан воз кечишади. Бу эса аксинча натижага олиб келади.
Ушбу ояти кариманинг маъносидан келиб чиқадиган қоидага биноан, тақводорлик қийинчиликларнинг осонлашиши ва ризқнинг ўйламаган тарафдан келишига сабаб бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
«Қуръондаги энг катта умидбахш оят ушбу –
 «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»дир», деган эканлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди. Умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёда қила олмайди. Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган.
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир», жумласи тафсирида уламоларимиз қуйидаги ҳадисни келтирадилар:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«...Ва билки, агар умматнинг барчаси йиғилиб, сенга манфаат етказмоқчи бўлсалар ҳам Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар. Агар сенга зарар етказиш учун тўплансалар ҳам Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар», дедилар.
Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat