Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аренда

17:25 / 26.07.2023 | Ismatulla | 420

Ассалому алайкум! Яқинда арендага викубка мошина чиқарвоман лекин қолдан кеганча юмшороқ одами шаройитига қараб пулини гаплашвоман соволим шуки яқинда ман озимни яққин укан яни қайним манга маслахат солди акка ман спаркимни аренда қиламан бошқасиданам аренда қилардим бегана бомасин озиз аренда қиберақолин диди ман мошинани нархини 7000$ нархладик ва шунда мани қолимда 7000$ чиқмаслигини этим кегин бошига нечпул берас дидим и укам(қайним) 2000$ диди ман ойландим 5000$ берсам болдиканде дидим ва бердим номимга олишимдан наф ёқ чунки у укам огир кунларимда ёнимдеди ишонаман ва номимда мошина коп боганлиги сабаблигам олмадим ва 7000$ нархланиб 2000$ мини минус қилиб 5000$ бердим ёзу чизу болди 2 йилга арендага бердим озларини номларида қолдирдим копчилик нотўғри сан олдин 7000$ бериб у 2000$ мини қайтариш керегиди дип этишвоти и номинга олишин керегиди бу хато дийишввоти ойланиб қолдим соволим шуки рибо харом нотўғри иш қимадимикин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир киши пули бор кишининг олдига келиб, “Беш минг пулим бор ўзингизни пулингиздан беш минг қўшиб, битта машина олиб берсангиз, бир йилда ўша қўшган беш мингизни ўн минг қилиб бераман” дейиши жоизми?
Жавоб: Айнан шу тарзда битм қилиш судхўрлик бўлади. Лекин, пули бор киши ўз ёнидан
ўн мингга машина сотиб олиб, беш минг пули билан келган одамга бир йилга ўн беш минга сотиб, беш мингини нақд олиб шу ишни қилиши мумкин. Қолган ўн минги эса, бир йилга насия бўлади. Бу ерда икки иш бажарилади. Жоиз бўлмаган сувратида эса, бир иш бажарилади, яъни пули бор киши ёнидан пул қўшиб, беш минг билан келган кишига машина олиб бериш ва қўшган пули эвазига фойда олишлик. Бу жоиз эмас. Иккинчи сувратда эса, биринчиси, пули бор киши ҳужжатларини расмийлаштирмасада ўзининг пулига машина сотиб олиши; иккинчиси, беш мингги нақд, қолган ўн мингини бир йилда тўлаш эвазига сотиши. Баъзилар бу ишни "али-хўжа, хўжа-али бўлишидан бошқа нима фарқи бор", дейишлари мумкин. Бу ерда судхўрликдан қочишлик бор.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ فَجَاءَهُ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا قَالَ لَا وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا تَفْعَلْ بِعْ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбар закотларини йиғиб келишга юбордилар. У киши жаниб (олий навли) хурмо олиб келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Хайбарнинг барча хурмоси шу каби бўладими?” дедилар.
У:
“Йўқ, Аллоҳга қасам, эй Аллоҳнинг расули. Биз бундан бир соъини икки соъ (нави пастроқ) хурмо ва икки соъни уч соъ (нави пастроқ) хурмо эвазига олар эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ундай қилма, балки нави паст хурмоларни дирҳамга сотиб, у дирҳамларга жанийб (олий навли хурмо) сотиб ол” дедилар”. (Бухорий ривоятлари).
Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нави паст хурмо эвазига олий навли хурмо сотиб олиш бир амал ила бажарилганда, дуруст эмаслигига, икки амал билан сотиб олинганда жоизлигини таълим бердилар. Мазкур масала ҳам шу кабидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat