Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчага чиқиш

16:55 / 26.07.2023 | Hadicha | 443

Ассалому алайкум! Илимларин бунданда зиёда бўлсин саволим ҳақида ўзимга керакли жавоб тополмадим. Аёл киши эридан берухсат кўчага чиқса фаришталар ланат ўқийди дейишибти. 1) Ҳозирги даврда кўп нарсага кўчага чиқишимизга тўғри келади масалан боғчага магазинга қўшиникига болаларни мактабдан олиб келгани шунақа вазиятларни ҳар бирида сўраши керакми ё эр шунақа вазиятларда ҳар доим рухсат дейилса ўтадими 2) иккинчи саволим агар эр махр бермаган бўлса аёл кўчага сўрамасдан чиқиб келса гунохмас диган гап боракан шу қанчалик тўғри


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). “Фалон-фалон иш юзасидан зарурат бўлганда кўчага чиқавер” деб ҳар сафар учун умумий қилиб рухсат бериб қўйса қайта-қайта сўраш шарт бўлмайди.

2). Эр нақд бериши керак бўлган маҳрни ҳали ҳам бермаган бўлса шундай, аммо маҳрга муддат белгиланган бўлса хотинда бундай ҳуқуқ йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat