Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм

07:52 / 23.03.2016 | Собир Парпиев | 1228

Ассалому алайкум! Бир биродарим ўғлининг исмини Яздон деб қўйибди. Бу исмни қаердан олганини сўрасам, Али розияллоҳу анҳунинг бир насроний аёллари бўлиб, ундан ўғил фарзанд кўрган, лекин Али розияллоҳу анҳу буни билмаганлар. Чунки у киши ғазотда бўлганлар. Шу аёллари ўғилини исмини Яздон деб қўйган. Али розияллоҳу анҳу бу ўғилларини ҳеч кўрмаганлар. Яздон  отаси ким эканлигини излаб йўлга чиққанда Али розияллоҳу анҳуга дуч келади ва улар қандайдир сабабга кўра ўзаро жанг қилишади ва Али розияллоҳу анҳуни ўғили енгади. Яздон ҳаётда жуда ҳам жисмонан бақувват бўлади. Хуллас шу ҳикояни айтиб, шу Яздонни бақувватлигига ҳавас қилиб шу исмни қўйибди. Мен тўғриси бу ҳикояга ишонмай ўғлига  бирор чиройли ва исломий исм қўйишни маслаҳат бердим. Лекин биродаримиз сўзида қаттиқ туриб олди. Ҳурматли устозлар, шу ҳикоя қанчалар тўғри ва шундай исм қўйиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сизга айтиб берган ҳикоя ғирт тўқима бўлиб, сафсатадан бошқа нарса эмас. “Яздон” форсча сўз бўлиб, “Илоҳ”, “Худо” ва “Маъбуд” маъносини ифода қилади. Болага бундай исм қўйиш шаръан мутлоқ жоиз эмас. Дўстингиз боласининг исмини тез ўзгартирсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat