Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл ва эркак киши бир ҳонада намоз ўқиши

00:00 / 19.12.2008 | eski savollar | 5155
Ассалому алаикум wа раҳматуллоҳу wа баракатуҳ Шайх ҲазратлариМенда савол бор эди. Мен чэт элда о'қийман. Қо'лдан келганча беш маҳал намозни то'лиқ адо қилиб о'қишга ҳаракат қиламизБизнинг университетимизда Дам олиш ҳонаси мавжуд. Бу ҳонадан биз турли ҳил мазҳаб мусулмон биродарлар келиб намоз о'қиймиз. Бугун бир ҳолат бо'лди. Шу масаладаги чигалликни тушуниш ва ечиш учун савол бермоқчи эдим.Бир биродар келиб бир студент қиз намоз о'қиётганини ко'риб жаҳли чиқиб чиқиб кетди. Кейин у қиз чиқиб кетгунча у ҳона эшигини ланг қилиб очиб турди. У қиз ҳонани орқа томонида йигитлар эса олди томонда намоз о'қиётган эди. Жаҳли чиққан биродар ҳурмат қилиб шундай қилди шекиллик Кейин у қиз чиқиб кетгандан кейин намоз о'қиди...Бир оздан учраганимдан кейин у менга Аёл киши билан бир жойда намоз о'қиб бо'лмайди ҳаттоки ко'зи ҳам тушмаслиги керак деб айтди. Лекин бу ҳона ҳамма дин вакиллари учун мо'лжалланган бо'либ ҳоҳлаган инсон кириб чиқиши мумкин. Кейин у ерда бир аёл бир эркак қолиши жуда ҳам камдан кам ҳолатда бо'лади сабаби ҳамма танаффус пайтида чиқиб намоз о'қийди бу эса жамоат ташкил қилинишига олиб келади. Олдинда эркаклар жамоати орқада аёллар о'з ҳолича намоз о'қийверади. Ҳо'п ана бир эркак бир аёл ҳам қолди дейлик сиз намозни қазо қилиб шу нарса учун намоз ташланмайди-ку. То'г'ри базан бо'ш ҳоналарда жой топса бо'лади лекин ко'п вақтларда дарса бо'лади ёки талабалар алоҳида дарс қилиб о'тирган бо'ладилар унда нима қиламиз. О'зингиз биласиз талабани вақти о'қиш пайтида зиқ бо'либ қолади ...Энди савол.....Бу каттагина ҳонада таҳминан узинлиги 8 метрга эни 3 метр бо'лган ҳонада эркаклар ҳонанинг биринчи ярмида аёллар орқароқ томонида намоз о'қиса жоизми, то'г'ри бо'ладими?Яна мен қизиққан нарса шундаки у биродаримиз қандай ҳадис ёки далилга асосланган ҳолда бундай ё'л тутди шуни ҳам билмоқчи эдим. Яни қайси мазҳабда бунга қатиян қаршилик бор Саволни то'гри бера олдим деб о'йлайман. Агарда саволни ното'г'ри берган бо'лсам ёки фикримни тушунтира ололмаган бо'лсам олдиндан узр со'райманЖавобингизни интизорлик ила кутиб қоламизАллоҳ илмингизни зиёда қилсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур биродарингиз нотўғри қилган. Сизнинг мулоҳазаларингиз тўғри.Аввал эркаклар, кейин болалар, кейин аёллар саф тортадилар.Бунинг далили қуйидаги ҳадислардир.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди». Тўртовлари ривоят қилди.Яна ўша кишидандан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ва улардан бир аёлга имомлик қилдилар. Бас, уни ўнг томонларига, аёлни эса орқаларига қўйдилар».Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat