Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расулуллоҳ с. А. В. Аллоҳнинг жамолини кўрганмилар?

18:49 / 31.03.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 4905

Аҳмад Лутфи Қозончининг "Саодат асри қиссалари -2" асарида қуйидаги сўзга жумлага дуч келдим: "Расулуллоҳ (с. А. В. ) ўша кеча Аллоҳ таолонинг жамолини тўйиб тўйиб кўриб олганлари ҳам аниқ. "

 Лекин бир китобда қуйидагига ҳам дуч келдим. "Масруқ ривоят қилади: «Оишанинг ҳузурида суяниб ўтирган едим. У менга Оиша р. А. – Пайғамбаримиз САВнинг суюкли аёли. Абдулҳамид Тахмоз айтдики: «Эй Оишанинг отаси, ким уч нарсани даъво қилса, Аллоҳга катта бўхтон тўқибди». Мен: «Улар қайсилар? », дедим. У айтдики: «Ким Муҳаммад алайҳиссалом Роббисини кўрди, деб даъво қилса, Аллоҳга катта туҳмат қилган бўлади», деди. Мен суяниб турган жойимда ўтириб олиб дедим: «Ей уммул мўминин, менга қаранг, мени шошилтирманг, Аллоҳ азза ва жалла бундай деб айтмаганми: «Дарвоқе, (Муҳаммад алайхиссалом Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор (Жаннат) четидаги Нилуфар олдида кўрди» (Ан-Нажм, 13-14). Оиша розияллоҳу анҳо унга деди: «Мен бу хақда Расул алайхиссаломдан энг биринчи сўраганман. У киши: «У Жаброилдир. Мен уни хақиқий қиёфасида фақат икки марта кўрганман. Бир сафар уни уфқда, ер  ва осмон орасини эгаллаб турган холда кўрдим». Оиша онамиз: «Аллоҳ таоло бундай деганини билмайсанми: «Кўзлар унга ета олмас. У кўзларга етар! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) огоҳ зотдир» (Аньом, 103). " Қайси бирига ишонай? ёки таржимада хато бор эканми?  


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу масалада икки хил гап бор. Баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони меърожда пешонадаги кўзлари билан кўрганлар, дейдилар. Бошқалар, жумладан Оиша онамиз розияллоҳу анҳо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони меърожда қалб кўзлари билан кўрганлар, дейдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat