Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Ханифанинг гаплари Аллоҳ осмонда калимасига муносабати

01:30 / 01.01.2021 | Abdurashid | 2600

Ассалому алайкум! Менда ақийда масаласида тушунмовчилик юзага келди. Илтимос жавоб берсангизлар. Ақийда масаласида. Имом Абу Ханифанинг гаплари Аллоҳ осмонда ким уни билмайман деса Аллоҳни сифатларини билмайман деган бóлади кофир бўлади шу манодаги гаплари бор экан . Аҳли сунна вал жамо этиқодига биноан бир кишига жавоб тариқасида айтибсизларки биз Аллоҳни осмонда, аршда, самода демаймиз . Аллоҳ замон ва маконда эмас шу манода жавоб берибсизлар.Мени ўйлантираётган нарса Абу Ҳанифанинг гаплари билан сизлардаги жавобнинг фарқи . 2 .Баъзи бир дин душманларининг гапларига ҳам жавоб топа олмадим ва уларнинг гаплари қуйидагича айтадики сизлар нега фиқҳда Абу Ҳанифани тан олиб ақидада Мотирудийни тан оласизлар нега Абу Ҳанифа ақидада адашган дейсизларми дейди.Ва айтадики агар Агар Абу Ҳанифа ақидасини олсангиз Мотурудий ақийдасига зид келади агар Мотуридийни ақийдасини олсангиз Абу Ҳанифа ақидасига зид келади дедида юқоридаги биринчи берган саволимни берди.Аслида Абу Ҳанифа билан Мотирудийни ақийдалари бир хилми ёки фарқ қиладими.Менга Аллоҳ қаерда деган саволга жавоб эмас балким Абу Ҳанифа Мотурудий аҳли сунна вал жамоанинг шу саволга жавобидаги фарқ ўйлантиряпти.Илтимос кўнглим таскин топадиган даражада жавоб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша сиз келтирган гапни ёзган одам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга туҳмат қилган. Чунки у ерда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ бир макондалигини инкор қилиб, ўша гапни айтганлар. Яъни “Ким маконда эмаслигида шак қилиб ўша гапни айтса кофир бўлади” деганлар. Чунки у инсон Аллоҳни макондан поклигига шубҳа қилган бўлади. У гапни ёзган одамлар халққа гап ўйини қилишмоқда. Аввалида “ҳанафиймиз, фалончи машҳур зотнинг шогирдимиз” дейишди. Одамлар қисман уларга эргашишни бошлашган эди ўзларини “бемазҳаб”лигини ва масалаларни ўзларига хуш келганларини ўзларига рожиҳ деб танлаб олаётганларини изҳор қилишди. Энди эса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ақийдаларини бузиб талқин қилишмоқда. Улар бу борада шиаларни “тақия” деган йўлини тутишмоқда. Аллоҳ таолони махлуқотларга қиёс қилишмоқда. “Мана биз макондан ҳоли эмасмизми, Аллоҳ ҳам макондан ҳоли эмас” деб Аллоҳни ўзларига қиёс қилишмоқда. Ваҳоланки бирор бир махлуқот, ҳатто арш ҳам еру-осмон ҳам яратилмасдан олдинам Аллоҳ таоло бор эди, ҳозир ҳам ўшандек. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ Аршни устида ўтиради, оёғини курсига қўйиб олган деган эътиқоддан пок. Аллоҳ осмонда деяётганлар Аллоҳ аршни устида ўтиради, оёғини курсига қўйиб олган. Ёнида озгина жой қолдирган қиёмат куни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўша ерга ўтқазади деб эътиқод қилишади. Аллоҳ бошқа махлуқларга ўхшамайди. Ваҳоланки Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади: 

لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ۝ 

“У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир” деб марҳамат қилган. Албатта бу эътиқодлари учун бутун уламоларнинг наздларида далил бўлмайдиган далилларни келтиришади. Эътиқодий масалаларда оҳод ҳадис кифоя қилмайди. Улар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва бошқа тўрт мазҳаб эътиқодларига мувофиқ бўлмаган эътиқодни қилишади. Ўзларининг эътиқодида бўлмаган инсонларни эса куфр бўлган залолатда деб билишади. “Ад-Дураруссанийя филажвибатиннажвия” деган китобида “Макка, Мадинада Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобгача Миср, Шом ва бошқа юртларда ҳам у кишидан аввал ўтган барча кишилар ширкда эдилар. Уларнинг бу ширки куфр, уларни молини ва қонини мубоҳ қилувчи куфрдалар ва дўзахда абадий қолдирувчи куфрдалар” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat