Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суюқлик ҳақида

21:51 / 04.08.2023 | Zokir | 427

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да ҳали уйланмаганман. Намозни энди бошладим. Кўчадаги қизларни кўрсам ёки телефонда яхши кўрган қизим билан гаплашсам ҳам тўғри маънода ҳам жинсий аъзойимдан қандайдир суюқлик чиқади. Бу албатта ички киймимга ҳам тегади. Саволим шундаки мен кейин тахорат олиб намоз ўқисам ҳам бўладими. Ёки мумкин эмасми. Юқоридаги ҳолат беихтиёр бўлиб қолиши ҳам мумкин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз аввало кўчада номаҳрамларга қарашдан ўзингизни тийинг. “Яхши кўрган” қизингиз билан алоқаларни мутлақ тўхтатинг. Сизларнинг никоҳсиз қилган шаҳвоний суҳбатларингиз ва учрашувларингиз зино ҳукмидадир. Аллоҳдан қўрқинг. Бевосита саволингизга келсак, бундай вазиятда одатда мазий чиқади. Мазий чиқиши таҳоратни синдиради. У нажосатдир. У пиёланинг кетичалик миқдордан ошиқ бўлса намозни ман қилади. “Кифоя” китобида бундай дейилган:
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. 
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. (Кифоя).
Маний ва мазий томган кийимнинг томчи миқдорига қаралади, агар маний тўрт грамм миқдорича бўлса, мазий эса кафтни текислаб, ичига сув қуйилганда қанча жойни эгаллаганча жойга тарқаган бўлса у кийимда намоз ўқиш макруҳи тахримий бўлади. Ундан ошса намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Ундан кам бўлса макруҳи танзиҳий бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat