Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси маблағдан закот ҳисоблайман?

14:27 / 20.07.2014 | Ilmi Tolib | 1274
Шу йил бошидан бери уй олишнг мақсад қилиб тижоратимдан ажратиб пул йиға бошладим ва деярли 6 ой деганда маъқул уйни топиб, савдо қилдим ва бай боши бердим. Бу Рамазоннинг иккинчи кунига тўғри келди. Қолган маблағимни Рамазоннинг 16 куни тўладим. Келишилган уйнинг пули мени қўлимдаги пулимдан икки баробар кўплиги сабабли қолган қисмини сентябрь охирига беришга келишдик. Энди мен закотни қандай ҳисоблайман? Яъни, масалан тижоратимда 100 миллион бўлса, ундан ташқари уй учун ажратган 25 миллионим бориди (уни уй эгасига тўладим), уй 50 миллионлиги сабабли яна 25 миллион қарз бўлдим. Қайси маблағдан закот ҳисоблашим керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Закотни ҳисоблаётган пайтдаги ҳамма маблағдан қарзни чиқариб ташлаб, қолганидан закот берасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat