Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жиянимнинг контрактига пул бериш закотга ўтадими

19:16 / 15 май | Гуломжон | 394
Ассалому алайкум! Интернет тармоғида закот ҳақидаги маълумотларни ўқиганимда "закот ният қилиб берилади" деган жойини ўқидим. Мен жиянимни ўқитаяпман (отаси билан онаси ажрашишган, онасини эса қурби етмайди). Уни барча ҳаражатларини мен тўлайман. Шу сабаб закот ўрнида кетади деб юрар эдим. 1) Энди ҳар пул берганимда ният қилиб берайми? 2) Нисобни ҳисобидан закотга чиқадиган сумма миқдорини бирдан бериш керакми ёки йил давомида майда-майда беришим ҳам дурустми ?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Агар закотдан берсангиз ажратаётганда ёки бераётганда ният қилишингиз керак.
2). Ажратганингизда беришингиз керак. Агар аввалдан бермоқчи бўлсангиз бўлиб-бўлиб йил давомида беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat