Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вояга етмагандаги имомлик

17:06 / 05.08.2023 | Шерзод | 232

Ассалому алайкум! Мени жияним 13-14 йошда (вояга етмаган), намоз ўқишни бошлаганига 1 йилча бўлган. Унинг отаси намозни яқинда бошлагани туфайли анча нарсаларни энди энди ўрганиб бораяпти, шунинг учун жияним анча мунча суннат-фарзларни билгани учун ўз отасига имомликка ўтиб кеган эди ва яқинда билишимиз бўйича вояга етмаган бўлса имомликка ўтиши жоиз эмас деб эшиттик, шу қанчалик тўғри ва шу пайтгача (жиянимни отаси ва бошқа кимга имомликка ўтган бўлса уларни) ўқиган намозлари нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар шаръий балоғатга етмаган бўлса унга фарз намозларига иқтидо қилиш жоиз бўлмайди. Ундай болага иқтидо қилиб ўқилган фарз намозларни қайтадан ўқиш шарт бўлади.

БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ

Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
 4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat