Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онам хижобимни ечтиришмоқчи

11:38 / 07.08.2023 | Mahzuna | 363

Ассалому алайкум! Мен ота онамнинг рухсатисиз ҳижобга кирган эдим, улар бошида хайрли бўсин дийишди, лекин ҳозр турмушга беришмоқчи куёв томон ҳижобини ечади диб турб олишибди. Мен тўй бузилса ҳам ҳижобимни ечмиман диб айттим. Уйдагларим эса ҳижобингни ечасан диб турволишган. Илтимос, маслахат беринг нима қисам бўлади. Мен тўй бузилса ҳам ҳижобимни ечмаслик тарафдориман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима бўлганда ҳам номаҳрамлар олдида авратингизни очманг. Ислом шариати ҳар бир муслимага сатри авратни фарз қилган. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat