Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайриддинни мусулмонлар қабристонига қўйилиши

12:42 / 16.11.2018 | Maruf | 1977
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, маҳалламизда масжид билан қабристон ёнма-ёмон. Бир куни жумадан қайтиб келаётганимда қариндошларим қабрига бориб дуо қилай дедим. Йўлда қабристони ичида хоч белгили қабрлар тепасида темирларни кўрдим. Мени қариндошларим ётган жойни олдида ҳам битта шунақаси бор экан. Уларга рус, корейс исмлар ёзилган экан. Олдин маҳалламизда қабристон олдидаги маҳаллада руслар яшаган дейишади. Шу қабрлар қабристондан чиқариб ташлашим керакми? Бунга шариатимиз ҳукми қайдай? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариат қонуни бўйича мусулмонларни ғайридинлар қабристонига, ғайридинларни эса мусулмонлар қабристонига кўмиш мумкин эмас. Фиқҳий китобларимизда “Мабодо адашиб кўмиб юборилган бўлса уларни қози чиқартириб юбориши шарт” дейилган. Сиз ўз-ўзингиздан чиқаришингиз фитна ва жанжалларга сабаб бўлади. Ундай қилишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat