Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажбурлаб берилган кредитдан фойдаланиш

17:08 / 07.08.2023 | Doniyor | 383

Ассалому алайкум! Ёшим 40 да. Фермерлик йўналишида 25 йилдан бери отам ва акам билан чорвачилик билан шуғулланамиз ва 2022 йилда 25 йиллик топганимизга соғин сигирлар сотиб олдик ва бинолар қурдик. Президент топшириғи деб, Туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан кредит орқали томчилатиб суғориш тизимини ўрнатишга мажбур этиляпмиз, акс ҳолда барча мулкларни ва ерларни ўз хоҳишимиз билан топширишимиз тўғрисида мажбурий ариза ёздирилмоқда. Оиламиздагиларни рўзғори, катта ёшли инсонларни даволаниши, болаларимизнинг таълим олиши учун шу фермерликдан келадиган даромаддан фойдаланамиз. Мол-мулк ва ерларимизни сақлаб қолиш мақсадида мажбурий тарзда берилган кредитдан фойдаланишимиз ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кредит олишга мажбурлашлари қонунга зид. Тегишли жойларга мурожаат қилинг. Ҳеч қачон кредит олманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat