Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайтдаги баъзи бир тушунмовчиликлар

11:46 / 13.07.2014 | muzaffar2010bek | 878
Аввало узр сўрайман. Ҳазрат баъзан савол ва жавобларда тушунмовчилик бўляпти. Масалан бундан 1 ёки 2 йил аввал “рамазонда сув ҳавзаларида чўмилишга мумкин” деб жавоб ўқиган эдим ва шунга амал қилиб юргандим. Бу йил эса “мумкин эмас” деб ўқидим. Шунга ўхшаш савол Туркияда ишлаб чиқарилган махси пайпоқ тўғрисида ҳам бўлганди. Ислом.уз сайтидаги рекламадан кўриб олган эдик. Ҳозирда эса у махси пайпоқ намозга яроқсиз деб эшитиб сайтдаги рекламани топа олмадик. Яна бири аёлларни сочини краскада бўяш тўғрисидаги саволга админ томонидан кўрсатилган жавобда мумкин дейилган. Аввал мумкин эмас деб ўқиб, ҳатто савдо дўконимизда ҳам сотмай қўйган эдик. Энг қизиғи аввал ўқиган жавобларни топа олмаяпмиз. Илтимос, бизни тўғри тушунган ҳолатда шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Ислом.уз сайтига ғаразли кучлар томонидан ҳар хил ҳужумлар бўлаётганини эшитган эдик, ёки бу шуларнинг ишими? Саволда хатолар бўлган бўлса Худо ҳаққи узр сўрайман. Аллоҳдан сизга улкан ажр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биз доимо, сув ҳавзаларида чўмилиш мумкин эмас, Туркияда чиққан махсус жаврабга масҳ тортса бўлади, деганмиз. Ҳозир ҳам шу гапда турибмиз. Турли одамлар айтган гаплардан масъул эмасмиз. Қаерда ва қайси матнни ўқиганингизни аниқ келтиринг. Бизга туҳмат қилманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat