Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиғфор айтишнинг афзал вақти

18:25 / 02.11.2015 | Anas | 3341

Ассалому алайкум! Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 марта, яна бир ҳадисда 100 марта истиғфор айтишлари келган. Менинг саволим шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истиғфор айтган вақтлари, яъни энг афзал вақти қачон эканлиги ҳақида маълумотлар борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Зарият” сураси 18-оятида марҳамат қилади :
وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
18. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
Саҳар чоғида туриш, Аллоҳга истиғфор айтиб, гуноҳидан кечишини сўраш жуда ҳам фазилатли иш бўлиб, буни қилган кишилар хайр-барака, улуғ мартабаларга эришадилар. Ҳадиси шарифлардан бирида Набий алайҳиссалом: «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар куни кечанинг учдан бири қолганда, дунё осмонига тушади ва тонг отгунча: «Тавба қилувчи борми? Тавбасини қабул қиламан. Истиғфор айтувчи борми? Мағфират қилиб, гуноҳини кечаман. Сўровчи борми? Сўраганини бераман»,– дейди», – деганлар».
Шунинг учун иложи борича, саҳарда туриб, ибодат қилиш, истиғфор айтишга уриниш лозим.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat