Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшничилик

09:22 / 26.08.2023 | Гулхаё | 295

Ассалому алайкум! Бизнинг ота ховлимиз этак қисмида илгари кўчага қараган эшик бўлган. Анча йиллар олдин буваларимиз эшикни бошқа кўчадан очишган ва у аввалги эшик керак бўлмай ёпиб ташланган. Лекин барча почта адресларимиз, махалламиз ва бошқа хужжатлар аввалги эшикка боғлиқ. Аввалги эшик тарафга хожатхона қурилган ва титан ўрнатилган (шунинг учун дарча хам очиб қўйилган). Ота-буваларимиз ўтиб кетишган, хозирда укам билан онам яшашади. Маълум бир сабабларга кўра у ховлимизда яшашмаётганлигида қўшнимиз биринчи эшигимиз орқасига дарчани ёпиб уй солиб олибди, аслида эшик орқасидаги 2-3 метр жой хам бизнинг ховлимизга тегишли кадастр бўйича. Ер солиқларини онам тўлайдилар. Энди онам у жойни бузиб қайтариб берсин деб туриб олганлар, хатто кадастрга мурожат қилдилар. Қўшнимизга 45 млн жарима солар экан. Биз онамизга хеч тушунтира олмаяпмиз воз кечинг деб. Аслида онам хақ, унинг хаққи. Лекин биздан кўра у жойга қўшнимиз мухтожроқ бўлса керак, яна билмадим. Онам воз кечсалар жойдан, онам томонидан қилинган эхсон бўлармиди.... Аллохга шукур уй жойимиз етарли. Насихат беринг илтимос


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ер рухсатсиз ўзлаштириб олинган бўлса уни қайтаришни талаб қилиш ер эгасининг ҳаққи. Тегишли жойларга мурожаат қилиб бўлса ҳам ҳаққини талаб қилиши мумкин. Аввал қўшнини ўзига айтиб ўша ерни бўшатиб қўйишларини сўранглар, агар рози бўлмаса тегишли жойларга мурожаат қилишингизни айтинг. Рози бўлиб ўша ерни қўшнида қолдирмоқчи бўлсангиз кадастр орқали уларнинг номига ўтказиб беринг. Шунчаки розиман деб юриш йиллар ўтгач мерос масаласида катта келишмовчиликлар келтириб чиқариши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat