Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ҳозир чет мамлакатларидан бирида дўкон очиб савдо қиламан. Дўкон ўзимники. Аёлим ҳам шу эрда. Мен эрталаб кетиб, кечга яқин келаман. Аёлим уйда ёлғиз қолади, ўзи ёлғиз зерикади, яна хавфсизлик тарафдан ҳам уни уйда ёлғиз ўзини ташлаб кетиб хавотирланиб юраман. Алҳамдулиллаҳ, аёлим намозхон, ҳижобда юради. У ҳам мен билан бирга бориб ишласа бўладими? У юзини ёпиб юришга ҳам рози. Ишхонада намоз ўқишга шароит бор. У эрда албатта номаҳрамлар ҳам келиб савдо қилади. Шуни ўйлаб иккиланиб турибман. Аллоҳ тутаётган рўзаларимизни қабул этсин!