Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтларини ислоҳ қилиш

12:47 / 12.07.2014 | alkhorazmiy | 895
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Халқимиз шу пайтгача ҳар йили идора томонидан эълон қилинадиган намоз вақтлари тақвимига кўра намоз ўқиб келади. Бу ҳисоблаш усули жуда содда бўлиб, бомдодни қуёш чиқишидан 1:30 соат олдин, асрни шомдан 2 соат олдин, хуфтонни эса шомдан 1:30 соат кейин қилиб олинган. Лекин биз биламизки Бутунжахон Ислом Иттифоқи томонидан қабул қилинган услуб бор. Бу бомдоднинг қуёш чиққунгача 18 даража қияликдаги вақти, асрни одам соясидан 1 ёки 2 баробар бўлганда ва хуфтонни қуёш ботгач 17 даража қиялигидаги вақтлар деб олинган. Бу иккала усул бўйича олинган вақтларда анча фарқлар бор (ярим соатча). Яна шаҳарлар ораси фарқ орқали ҳисоблаш ҳам нотўғри. Чунки бир шаҳарда қуёш олдин кириб кеч ботиши бор. Айниқса, бу рўза тутганда жуда аҳамиятли. Тўғри, олдин бундай ҳисоб қилиш қийин бўлгандир, лекин ҳозир бу ҳисоб китобларни оддий телефонларда ҳисоблаш мумкин. Ҳатто бунинг учун дастурлар ишлаб чиқилган. Саволим, энди шу эски услубни ислоҳ қилиш вақти келмадимикан?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Диний идорага айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat