Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сизни тушда кўрдим

12:32 / 12.07.2014 | Habibulloh Abdulloh | 3378
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Рамазон ойида кундузлари рўза тутиб, тунлари ибодатда бўлган барча динқардошларимиздан ва шу улуғ кунларда масжидларга бориб, намозхонларга мазмунли ва фойдали маъруза қилиб бераётган сиз ҳазратимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Ижозат берсангиз, қимматли вақтингизни бир зумга олсам. Куни кеча сизни тушимда кўрдим. Катта бир жамоатмиш. Жуда баланд бино тепасида, очиқ ҳавода. Ҳаммамизга имомликка ўтаётган экансиз. Мен такбирни айтай десам “ундай айтилмайди, бундай айтилади” деб хатоимни тўғирлабсиз. Ўзимни англашимча, бу “яна ҳам кўпроқ ўқи, илм ол, ибодатни, шижоатини пасайтирма” деган маънода бўлса керак. Иншааллоҳ ниятим ҳам шу. Аллоҳ Ўзи ибодатда собитқадам қилсин ҳаммамизни! Асли сизни тушда кўриб хурсанд бўлдим! Илоҳим бахтимизга соғ бўлинг! Сиздай уламони бизларга берган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саломат бўлинг!

Топ рейтинг www.uz Openstat