Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куфр лафзини қалбида иймони бўла туриб мажбурланмаган ҳолда сўзлаш

00:00 / 18.10.2008 | eski savollar | 2912
[лист]Ассаламу алейкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ.Ба'зи саволларим бор эди. Бир до'стимиз билан тортишиб қолгандик шу мас'алалар устида:1. Куфр лафзи.Бир мисол сифатида келтирсам яхшироқ бо'лади менимча.Ба'зи хонандалар (масалан туркияда) диндан чиқадиган даражадаги лафзларни о'з ашулаларида со'йлашган. Менинг саволим шуки, агар инсон қалбан айтаётган нарсасига ишонмаган ҳолда куфр лафзини о'з ихтиёри билан айтса у киши шариатга ко'ра диндан чиқди деб ҳисобланадими?Я'ни, мен бунга ишонмайману, бу фақат ашула, ашула деб айторсам ҳеч нима бо'лмайди, қалбан ундай деб э'тиқод қилмайманку деса.[/ли][/лист]2. От го'шти.Ҳанафий мазҳабимизда От го'штини ейиш ҳукми қандай?3. Таҳажжуд Намози.Таҳажжуд намози учун белгиланган ма'лум вақт борми. Масалан, ог'из ёпиш вақти тугашидан ёки тонг отишидан 10-20 дақиқа олдин ҳам таҳажжудни уқиб олса бо'ладими?4. Тажвид илми.Тажвид илми фарзи айн илмлар қаторига кирадими.Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур билдираман. Аллоҳ рози бо'лсин. Ассаламу алейкум wа роҳматуллоҳи wа барокатуҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз айтган шаклда мазкур лафзни оғизга олиб бўлмайди.2. Бу масала кўп сўралган ва ўз вақтида жавоблар берилган. Яна сўрашдан аввал бир қараб олинса яхши бўлар эди.Аввал бир ҳадис ўрганайлик.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни хонаки эшакларнинг гўштидан наҳий қилдилар ва йилқининг гўштига изн бердилар».Ушбу ҳадисни беш асл китобда ривоят қилинган.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Хонаки эшакларнинг гўшти ҳаром экани.2. Йилқининг гўшти ҳалол экани.Асма розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида от сўйдик ва уни едик».Икки шайх ривоят қилган.Ушбу ва яна шунга ўхшаш баъзи ривоятларга асосланиб жумҳур уламолар отнинг ҳалоллиги ҳақида иттифоқ қилишган.Аммо Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик розияллоҳу анҳумолар от гўшти макруҳ, деганлар. Улар ўзларининг бу фатволарига «Наҳл» сурасидаги:«Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратур», оятини далил қиладилар. Уларнинг фикрларича, ушбу ояти каримада зикр қилинган ҳайвонлар ейиш учун эмас, миниш ва зийнат учундир. Шунингдек, мазкур имомларимиз баъзи бир ҳадиси шарифларда ҳам отнинг гўштини тановул қилишга изн берилмаганлигини эслатиб ўтадилар.Имом Абу Довуд ва имом Насаийлар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам от, хачир ва хонаки эшакларнинг гўштини емоқдан қайтардилар», дейилган.Ал-Миқдом ибн Адий розияллоҳу анҳу-дан ҳам шу маънода ривоят келган.Жумҳур уламолар жумладан Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бош шогирдлари Имом Абу Юсуф ва Имом Му-ҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар ҳам от гўшти ҳеч кароҳатсиз ҳалолдир, деганлар.От гўштининг ҳалоллиги ҳақида қаттиқ турган уламоларимиз, мазкур гўштни емаслик ҳақида келган ҳадислар вақтинчалик, жиҳод учун от минишга ҳожат кучайганда айтилган гаплар бўлиб, кейинчалик насх қилинган дейдилар.Энг қизиғи, амалга келганда ҳанафийлар жумҳурнинг, жумладан, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимларнинг фатволарига амал қилганлар. Шофеъийлар эса, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фатволарига амал қилганлар. Бу шариатимиздаги ҳурфикрлилик ва кенгчиликнинг бир намунасидир. Валлоҳу аълам.3. Бу масала ҳам кўп айтилган.Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир.Аллоҳ таоло: «Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса», деган. (Исро, 79)Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тар-ғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз таҳажжуд намози, деб аталади. Шунингдек, бу намоз қиём намози, деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган.Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat