Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон ва мўмин?Муслима ва Мўмина?Булар орасида фарқ борми?

00:00 / 08.02.2007 | eski savollar | 1477
Ҳурматли ШайҳҲАММА ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЪҲУН КАТТА РАҲМАТ! АЛЛОҲ РОЗИ БОЛСИН!ҲАММА САВОЛНИ ЙИГИБ ҚОЙГАН ЭДИМ, СҲУНИНГ УЪҲУН КОП САВОЛ СИЗГА ЙОЛЛАДИМ.РОЗИ БОЛИНГ ҲАЗРАТМуҳлисингизЭЙДОСТ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пайѓамбаримиз Мућаммад соллаллоћу алайћи васаллам келтирган дин Ислом дини номи билан машћурдир. Бу номни Пайѓамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоћ таоло ихтиёр ќилган. Ќуръони Каримда Аллоћ таоло: «Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим», дейди («Моида» сураси, 3-оят). Ислом сўзининглуѓавий маъносига келсак, бу сўзни луѓат илми олимлари, тафсирчилар ва бошќа олимлар чуќур ўрганиб чиќќанлар ва бу сўз ќуйидаги маъноларни англатишини уќдириб ўтганлар: 1. Ихлос. 2. Турли офатлардан саломат бўлиш.3. Сулћ ва омонлик. 4. Итоат ва бўйсуниш. Шундан мусулмон ва муслима Мућаммад соллаллоћу алайћи васаллам келтирган дин Ислом динига мансуб, ихлосли, турли офатлардан саломат бўлган, сулћли, омонатли, итоатли ва Аллоћга бўйсунган шахс дегани бўлади.Иймон сўзи луѓатда омон бўлиш ва тасдиќлаш маъноларини билдиради.Уламолар истилоћида Иймон Аллоћ таолодан келган нарсани тасдиќлаб, унга иќрор бўлишдир.Шундан мўмин Аллоћ таолодан келган аќийдага оид нарсаларни тасдиќлаб ва уларга иќрор бўлиб, турли ёмонликлардан омонда бўлган шахсдир.Иймон билан Ислом , мўмин билан мусулмон орасидаги фарќУламоларимиз Ислом билан Иймон орасидаги алоќа, «ќайси бири умумий», деганга ўхшаш саволлар ћаќида узундан-узоќ баћс ќилганлар. Бу мавзу бўйича алоћида китоб ёзганлари ћам бор. Лекин гапнинг хулосаси шулки, Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига ќовушиб кетган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоћида олиб ќарайдиган бўлсак, Иймон ишониш-эътиќод назарий масалаларга, Ислом эса бўйсуниш-амалий масалаларга хосдир.1. Ислом асослари – шаћодат, намоз, закот, рўза ва ћаждан иборатлиги. 2. Иймоннинг асослари – Аллоћга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайѓамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон ќадар Аллоћдан эканлигига ишониш, тасдиќлашдан иборатдир.Улуѓ аќоид илми олими Умар Насафий ўзининг китобида:«Иймон ва Ислом бирдир. Ќачонки, бандада тасдиќ ва иќрор мавжуд бўлса, мен ћаќиќатда мўминман, демоѓи тўѓри бўлади», деган.Мана шу маъно мотуридийлар жумћури ва мућаќќиќ ашъарийларнинг гапидир. Баъзи бир гурућлар, иймон билан исломнинг орасида фарќ бор, дейдилар.Аммо диќќат билан ќарайдиган бўлсак, ћар икки гапнинг ћам ўз ўрни бор.Иймон билан ислом иккиси бир нарса деганлар луѓавий эмас шаръий маънони эътиборга олганлар. Чунки шаръан мўмин бўлмаган мусулмон ёки мусулмон бўлмаган мўмин йўќ. Яъни, ќиёмат куни Аллоћ таолонинг ћузуридан нажот топиш учун инсон мўмин-мусулмон бўлиши керак. Бири билан сифатланиб, иккинчиси билан сифатланмаса бўлмайди.Иймон билан исломнинг орасида фарќ бор деганлар фаќат луѓавий маънони эътиборга олганлар.Солић дегани яхши, одобли шахс дегани.Таќводор. Таќво йўлини тутган одам дегани.Таќво. (саќланиш, парћезкорлик, ќўрќиш)Аллоћга таќво ќилиш ундан ќўрќишдир. Аллоћдан ќўрќиш эса, гуноћ ишларни тарк этишлик билан ва савоб ишларни кўплаб содир бўлади. Ислом динини бир томонлама талќин ќилувчиларда таќводорлик тўѓрисида нотўѓри тушунча шаклланган. Аксарилар таќвони тарки дунё ќилиш, ќоронѓи хонага кириб зикру ибодат билан машѓул бўлиш деб тушунадилар. Ћазрати Умар розияллоћу анћудан, таќво нима, деб сўраганда, араблар сертикон майдондан яланг оёќ бўлиб, тикондан саќланиб ўтиб кетишни таќво деб атайдилар, деганлар. Ћаётда гуноћ ишлар ћам худди тиконларга ўхшайди, ким улардан эћтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан саќланиб юрган киши эса таќво ќилган бўлади. Оќибатда таќво инсон ќалбидаги ћолатга айланади. Бу ћолат ќалбни ћассос ќилиб, ћар доим Аллоћнинг сезгиси билан яшайдиган ќилиб ќўяди.Ўтган азизлардан Толќ ибн Ћабиб таќвони бундай таърифлаганлар: «Таќво–Аллоћнинг раћматидан умидвор бўлиб, унинг нури ила Унга тоат ќилмоќлик ва Аллоћнинг азобидан ќўрќиб, унинг нури ила ќайтарган ишларни тарк ќилмоќликдир».Жоћил илмсиз, маърифатсиз, ћеч нарсани билмайдиган одамдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat