Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сахихми

17:41 / 04.10.2023 | Hojiakbar | 347

Ассалому алайкум! Муҳаммад Хожи Ҳусайн ҳалифа. Дақоиқ Ул - Ахбор ва Ҳақоиқ Ул Эътибор. Ҳанафий - Нақшбандий. Бир бети: Аллоҳ таоло аввалги томчидан Абу бакр розияллоҳу анҳуни, иккинчи томчидан Умар розияллоҳу анҳуни, учинчи томчидан Усмон розияллоҳу анҳуни, тўртинчи томчидан Али розияллоҳу анҳуни, бешинчи томчидан атиргулни, олтинчи томчидан яшил дараҳтни яратди. Кейин уша Муҳаммадий нурга беш мартта сажда қилинди. Ва ушбу саждалар Оллоҳ таоло Муҳаммад ва унинг умматларига фарз қилинган беш вақтли намозга айланди. Сўнгра Аллоҳ таоло ўша нурга яна бир марта назар қилганда Аллоҳдан ҳаё қилиб терга ботди. Сўнгра у зотнинг муборак бўйниларидан оққан томчидан фаришталарни, юзларидан оққан томчидан Арш, курсий, лавҳ, қалам, қуёш, ой булутлар, юлдузлар ва осмонда жамики бўлган нарсаларни яратди. Ул зотнинг кўксиларидан оққан томчидан Набийлар, Росуллар, Олимлар, Шаҳидлар ва солиҳ инсонларни, муборак белларидан оққан томчидан Байтул Мамур, Каба, Байтил Мақдис ва дунёдаги барча масжидлар маконини яратди. Шу китобдаги малумотлар сахихми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапларнинг санади топилмади. Бундай масалада санадсиз гаплар қабул қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat