Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

22:51 / 04.10.2023 | Mamura | 441

Ассалому алайкум! Менинг исмим Маъмура. Турмуш қурганимга яқин 20 йил бўлди. Бундан 16 йил олдин эрим маст ҳолатда мен билан урушиб талоқсан, учталоқсан деган. Кейин ўзи эслолмади. Ўша пайтда бир инсон бизни қайта ниқоҳлаб қўйган ўз бўйнимга оламан деб. Яқинда интернет орқали шу мавзуда оид маълумотлар, савол-жавоблани кўриб турмушим ҳалолми ҳаромми деб ўйланиб қолдим ва кўп илм аҳлига мурожаат қилдик. Тумандаги имом мумкинмас деди. Тошкентда мусулмонлар идорасида бир домла ниқоҳлаб қўйди қандайдир ҳадисни кўрсатиб. Исми Собир эди. Савол йўлладим мумкинмас деди. Фатво марказга телефон қилдим мумкинмас деди. Рахимберди домла ўз маърузасида маст ҳолатда айтилсаям уч талоқ тушади деб айтишди. Дунё уламолари ҳам бир ушбу фатвога иттифоқ қилишган экан. Яқинда Тошкентда бир масжидга киродик ҳалол ёки харомлигини айтмади яшорила деди. Кимни гапига кирейлик қайси илм аҳлини айтганини қилелик? 1-савол. Бизни орамизга учталоқ тушганми? 2-савол. Домла (Собир) бизни нимага асосланиб, қайси ҳадис билан никоҳлаб қўйди. Ўшанда боғланганми? 3-савол. Рахимберди домла маърузаларидаги маълумотларга ишонсак бўладими, ҳа бўлса нега бошқа домлалар учталоқ ҳолатида яшорила деяпти? 4-савол. Шу ҳолатда бизни бирга яшашимиз ҳалолми харомми? 5-савол. Мана шу саволларга жавобларинг билан хулоса қилсак бўладими? 6-савол. Ким бизни масаламизни узил кесил ҳал қилиб бера олади? аросат бўлиб қолдим ва қийналиб кеттим, сабаби Пайғамбаримиз С.А.В нинг "қиёматга яқин эр-хотин зино қилиб яшайди" ҳадисларига тушиб қолмайлик. Аллоҳ хизматларингиздан рози бўлсин. Илтимос саволларимга тўлиқ жавоб беринг ва йўл кўрсатинг, ҳеч бўлмаса кимга учрашни айтинглар ягона умидим сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳолат айнан сиз ёзгандек бўлса, яъни ўртангизда никоҳ бор пайтда, сиз айтгандек маст ҳолатда “уч талоқсан” деган бўлса сизга уч талоқ тушган.

2). Бу бизга маълум эмас. Илми оз баъзи кишилар Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг бир лафз билан айтилган 3 талоқ 1 талоқ ҳисобланади, деган қавлига таяниб, никоҳ ўқиб қўйишади. Бу эса хатодир. Чунки ғойру муътамад қавлга фатво бериб бўлмайди.

3). Домладан сиз эшитган ўша гаплар ҳақиқат.

4). Уч талоқ қўйган эрингиз билан қайта никоҳланишингиз жоиз бўлмаган. Орангизда никоҳ йўқ. Никоҳсиз яшаш ҳаром.

5-6). Охирги сўз учун Тошкент шаҳридаги Фатво бўлимига боринглар. Айнан Фатво бўлимига. У Ҳастимом даҳасидаги Қаффол Шоший мақбараси ёнида жойлашган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat