Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонликка ният қилинган

20:46 / 08.10.2023 | Ҳамид | 338

Ассалому алайкум! Мен қурбон хайитига битта қўчқор ниятлаб боқиб ўтиргандим лекин шу хайит байрамидан олдин ахволим танг бўлиб қолди касалчилик билан. Сизга саволим шу қурбонликка  ният қилинган қўчқорни сотсам хукми қандай? Лекин сотгим келмаяпти


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Нисоб эгаси бўлмаган киши уйида боқилаётган қўйини қурбонлик қиламан деб ният қилди. Қурбонлик кунлари келишидан аввал эҳтиёж юзасидан қўйни сотишга тўғри келиб қолса, қўйни сота оладими?
Жавоб: Қўй эгаси бой бўлса ҳам, фақир бўлса ҳам уни қурбонлик қиламан деб ният қилган бўлса, қурбонлик қилиши шарт эмас. Агар алмаштирмоқчи ёки сотиб ўрнига яхшиламоқчи бўлса ёки пулини ишлатмоқчи бўлса бу ҳам жоиз. (Роддул-мухтор). 

«فَلَوْ كَانَتْ فِي مِلْكِهِ، فَنَوَى أَنْ يُضَحِّيَ بِهَا، أَوْ اشْتَرَاهَا وَلَمْ يَنْوِ الْأُضْحِيَّةَ وَقْتَ الشِّرَاءِ، ثُمَّ نَوَى بَعْدَ ذَلِكَ، لَا يَجِبُ» 

Шунингдек жонворни сотиб олаётган вақтда ҳам қурбонликни ният қилмаса, сотиб олганидан кейин қурбонлик қилишни ният қилса, зиммасига қурбонлик қилиш лозим бўлмайди. Лекин нисоб эгаси бўлмаган киши зиммасига қурбонлик вожиб бўлмасидан туриб, қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ниятида ҳайвон сотиб олса, ўша ҳайвонни қурбонлик қилиш зиммасига вожиб бўлади. (Роддул-мухтор). 

«لِأَنَّ شِرَاءَهُ لَهَا، يَجْرِي مَجْرَى الْإِيجَابِ، وَهُوَ النَّذْرُ بِالتَّضْحِيَةِ عُرْفًا، كَمَا فِي الْبَدَائِعِ» 

“Роддул мухтор”нинг “наҳр кунларида сотиб олса” иборасидан, у кунлардан аввал қурбонлик қилиш ниятида ҳайвон сотиб олса, зиммасига қурбонлик вожиб эмас, алмаштирса ҳам, сотса ҳам, сотиб пулини ўз ихтиёжларига ишлатса ҳам бўлади – деган нарса келиб чиқади. 

«بِقَوْلِهِ «شَرَاهَا لَهَا أَيَّامَ النَّحْرِ»، وَظَاهِرُهُ أَنَّهُ لَوْ شَرَاهَا لَهَا قَبْلَهَا، لَا تَجِبُ» 

“Фатавои дорул улм”нинг “Азизул фатава” номли китобида: “Агар фақир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ниятида жонлиқ сотиб олса, қурбонлик қилиши лозим бўлади. лекин қурбонлик кунларидан аввал сотиб олган бўлса, фақир ҳам бой ҳам уни алмаштириш жоиз”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat