Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туҳмат йўли билан қарз юклаб қўйиш

23:16 / 08.10.2023 | Маъсума | 324

Ассалому алайкум! Мен ўткан йили университет кутубхонасида китоб олгандим, 1 семестрга фойдаланишга (у китоб кўп қисмлик) 1-қисмини топширмасдан 2-қисмини олдим ва бир оз муддатдан кейин 1-қисмини топширдим. Ўткан йили 2-семестр тугаб ёзда 2-қисмини ҳам топширдим. Лекин бу йил (янги ўқув йили) 3-қисмини олиш учун борсам, 1-қисм билан 2-қисмни вароқлари(китобни ичида студент олганлик ҳақида ёзиб қўйиладиган вароқча) алмашиб кетиб 1-қисмни топширмагансан деди, бўйнингга қарз бўлиб қолади деди, лекин мен топширганман. Улар (кутубхона ҳодимлари) тан олишмаябти. Саволим шуки, туҳмат билан Бўйнимга илинган қарз учун ҳам қиёматда жавоб бераманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз масъул ходимга китобни тегишли тартибда, қонун-қоидаларга мувофиқ равишда (яъни керакли жойларга қўл қўйиб, бус-бутун шаклда) топширган бўлсангиз зиммангизда қарз бўлиб қолмайди. Агар қоидаларни бузиб китобни кутубхонага ташлаб кетган бўлсангиз омонатни ўз эгасига топширмаган бўлиб зиммангизда қарз бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat