Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

гунох даражаси

00:00 / 01.01.2009 | eski savollar | 5400
хурматли шайх хазратлари. Хадисларда ёки бошка манбааларда келишича, судхурлик кайси гунох-кабираларига тенг? Онаси билан зино килишлик гунохи билан тенг деб эшитганман. Шу гап ростми? Улар махшаргохга коринларида келишади. Улар киёматда жин чалгандек туришади, уларни холатига караган одам ким турганлигини шубхасиз аниклайди. Рибохурни кабрда нима билан азобланади ва охиратдаги азобини айтиб беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва улар баробардилар», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибо қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолишини билиб оламиз:1. «Рибохўр»Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам, албатта, У зоти таолонинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.2. «Унинг едирувчиси»Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки, у ҳаром қилинган йўл билан молиявий муомала қилди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиш керак эди.3. «Котибини»Яъни, рибо муомаласини ёзиб ҳужжатлаштирган шахс. Чунки, у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди. Шундан касб қилди. Ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.4. «Икки шоҳидни»Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки, у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишига рози бўлгани, ўша ҳаром ишни тан олгани аломатидир.Исломда ушбу ёрдамчи ишларни қилувчилар ҳам асосий айбдорларга тенглаштирилиши бежиз эмас. Ҳар бир жамиятда бирор ёмон ишнинг тарқалишига асосий айбдор билан бирга, ёрдамчи айбдорлар ҳам баробар ҳисса қўшадилар. Баъзи ҳолларда ишнинг юзага чиқишига айнан ўша ёрдамчилар сабаб бўладилар. Фараз қилайлик ҳамма, гуноҳ ишга ёрдамчи бўлишдан бош тортиб туриб олса, бир ҳаром иш ўша жамиятда кенг тарқалиши мумкинми?! Албатта, йўқ! Шунинг учун ҳам, ҳаром ишларга умуман яқинлашиш керак эмас. Бирор сабабга кўра аралашиб қолганлар бўлса дарҳол тавба қилиб ўзини четга олиши керак. Ҳадиси шарифда «улар баробардирлар» дейилиши бежиз эмас.Аллоҳ таоло марҳамат қилади:" Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши, уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки, яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.Бизнинг тилимизда «рибо» сўзи судхўрлик деб таржима қилиб келинган. Яхшироқ тушуниш, маънонинг Қуръони Каримдагига янада яқинроқ бўлиши учун айтиш керакки, араб тилида «рибо» сўзи зиёда бўлди, кўпайди маъносини англатади. Шариатда эса, қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл мол устига оладиган зиёда-рибодир. Ушбу тушунтиришдан кейин рибо сўзини истеъмол қилишга ижозат бергайсиз.Рибонинг нақадар ёмон нарса эканини кишилар онгига аввал-бошдан яхшилаб ўрнатиш мақсадида, ояти карима судхўрнинг қиёматдаги ҳолини баён қилиш билан бошланмоқда. Қиёматдаги ҳар бир одамнинг сиртқи ҳолидан иши қандоқ экани билиб олинади.Худди ўша куни одамлар қабрларидан тураётганларида, судхўрлар, албатта, ўзларига хос бир ҳолатда турар эканлар. Уларнинг қабрдан туришларини кўрганлар биров танитмаса ҳам, анавилар судхўрлар, дер экан. Уларнинг бу ҳолини ояти карима қуйидагича васф қилади: «Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек довдираб турарлар».Яъни, уларнинг ўзларини тутишлари, соғ-саломат, ақлли кишилар каби бўлмайди.Одатда, жин уриб, ақлдан озган кишилар тартибсиз ва нотўғри ҳаракат қиладилар. Довдираб, ўзини ҳар тарафга уриб, уят ишларни ҳам қилаверадилар. Ана ўша ҳолат судхўрларда ҳам бўлар экан.Баъзи тафсирчиларимиз судхўрларнинг бу ҳолатлари фақат қиёмат кунига боғлиқ эмас, балки бу дунёда ҳам шундай бўлади, деганлар. Уларнинг бундай аянчли ҳолатга тушишларининг сабаби келгуси жумлада баён қилинади.«Бундай бўлиши, уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир».Судхўрлар рибони, ҳалол, деб эътиқод қиладилар ва уни тижоратга ўхшатадилар. Тижоратда молиявий муомала ортидан фойда келганидек, судхўрликда ҳам фойда келади, деб ўйлайдилар. Боз устига, уларнинг: «Тижорат ҳам рибога ўхшаш-да» дейишларидан, рибо аслида ҳалол қилинган нарса, тижорат ҳам унга ўхшаб ҳалол қилинган, деган маъно келиб чиқмоқда. Ваҳоланки: «Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган».Чунки тижоратда фойда кўришнинг ҳам, куйиб қолишнинг ҳам эҳтимоли бор. Тижоратда инсоннинг меҳнати, маҳорати, атрофдаги табиий ҳолатларнинг фойда кўриш ёки зарар тортишга таъсири бор. Савдогар фойда кўришга умид қилгани билан бир вақтда куйиб қолишни ҳам бўйнига олган ҳолда иш бошлайди. Меҳнат қилиб одамларга керакли молларни олиб келади, сақлайди ва бошқа хизматларни қилади.Судхўр-чи? У ҳеч нарса қилмай, жойида ўтиради. Нима бўлишидан қатъий назар, фойда олиши муқаррар. Куйиб қолиш хавфи йўқ.Мазкур сабабларга ва яна зикр қилинмаган бошқа сабабларга кўра, тижорат инсон ҳаётида қўлланишга ҳалол, судхўрлик эса ҳаром қилинган.Ушбу ояти карималар тушаётган пайтда кўп молиявий муомалалар рибо асосида юритилар эди. Шунинг учун, ушбу ояти каримадан келиб чиққан ҳукмдан аввалги ишлар ўз ҳолича қолдирилди. Акс ҳолда, аввалги иқтисодий алоқаларнинг ҳаммасини қайта кўриб чиқишга тўғри келарди.«Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола».Яъни, Аллоҳ рибонинг ҳукмини баён қилгандан кейин рибовий муомалалардан тўхтаса, эски ишлари ўзига, у муомалаларни қайта кўришга ҳожат йўқ. Ўтган даврдаги муомалалари Аллоҳга ҳавола: хоҳласа кечиб юборади, хоҳласа иқобига олади.«Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар».Рибонинг ҳаромлиги ҳақида Аллоҳ томонидан оят келганига ҳам қарамай, кимки яна рибога қайтса, ундай одам, албатта, дўзахи бўлади, дўзахи бўлганда ҳам, ундан ҳеч қайтиб чиқа олмай, абадий қоладиган дўзахи бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat