Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ Ҳақида

23:50 / 09.10.2023 | Axmad | 935

Ассалому алайкум! Айтган гапим шундай: "Сенга бир талоқ қўйдим, жавобингни бердим, жавобингни бердим, жавобингни бердим". Асл ниятим қўрқитиш эди, бир талоқ қўйиш эди, жавобингни бердим деб 3 марта айтётганимда хам яна талоқ қўйишни умуман ўйлаганим йўқ эди. Киноя талоқни билмас эканман, бўлмаса жавобингни бердим деб айтмаган бўлар эдим. Нечта талоқ тушган? Битта ражий талоқ тушганми ёки боин хамми? имкони борми? 20кун бўлди, никоҳ ўқитмай 2 та амални бажариб яшаб кетайми? Ёки никоҳ ўқитиш керакми? ўқитиш керак бўлса хозир иддани ичида ўқитиб яшаб кетсам бўладими ёки идда тугагандан кейин ўқитиб яшаб кетайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ниятингиз нима бўлганини тушунарсиз қилиб ёзибсиз. “Асл ниятим қўрқитиш эди,бир талоқ қўйиш эди” деганда қайси лафзни назарда тутдингиз? “Бир талоқ қўйдим” ними ёки “жавобингни бердим”ними? Ёки барчасидан шундай ният қилганмидингиз? Шундай тушунарсизликлар бўлмаслиги учун талоқ масаласи жонли мажлисда кўрилгани афзал. Дарҳол ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat