Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози ҳақида

01:29 / 28.06.2014 | Boburiy | 948
Аллоҳ розилиги йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ хайрли қилсин. 1. Устоз, мен масжид ноибидан қаср намози ҳақида сўрадим, у киши суннат намозлар тўлиқ ўқилади, фақат фарз намозлар қисқартирилиб ўқилади деди, мен суннатлар ўқилмайди деб эшитгандим десам, бўлмаган гап деди, шу ростми? 2. Бомдод намозини қаср қилиб ўқишни ният қилдим деб ният қиламанми, ёки бомдодга қандоқ бўлса ўшандай қиламанми? Устоз, саволим такрорий бўлса узр. Аллоҳ сиз ва сизни авлодиздан ва бизлардан ҳам рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қасрда суннатлар йўлда юриб турганда ўқимаса майли, аммо жойлашиб олинганидан кейин ўқилади. Бу қолиб кетган савол. Кўп жойда айтилган, ёзилган. Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар китобини ўқинг. 2. Сиз аввало намоз китобини яхшилаб ўқиб олинг. Бомдод намози икки ракат уни қаср қилишнинг иложи йўқ. Бундай савол бериш уят ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat