Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касб-ҳунарга оид маслаҳатиз керак

15:51 / 19.06.2014 | Boburiy | 1041
Аллоҳ ризолиги учун қилаётган меҳнатларингизни хайрли ва муборакли бўлишини Аллоҳ таьминласин. Устоз, менга касбга оид маслаҳатингиз керак бўлиб қолди. Аллоҳдан сизнинг маслаҳатиз сабаб, тўғри йўлни танлашимни сўраб, сизга мурожаат қиляпман. Аввало сиздан урз сўрайман, саволим бир оз чўзилиб кетса маьзур тутгайсиз. Ҳозирда мени 2 та танлаш ҳуқуқим бор: 1. Мен туйхонада ишлайман. Бу ерда исрофгарчилик, ёлғон-яшириқ, Аллоҳ ҳаром қилган ишлар жуда ҳам кўп. Мен бу ишларни кўриб, мен ҳам бу ишлар сабаб гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб, бу ерда ишламайман десам, онам ва бувам қаршилик қилиб, сен қилмаганиндан кейин гуноҳкор бўлмайсан, сени устингдаги бошлиғинг жавоб беради, сен уни айтганини қиляпсан, ўзинг хоҳламасдан дейишяпти. Ва яна бир томони бор, мен рўзадан кейин ишламайман деб, қасд қилиб қўйган эдим, онамга шуни айтсам ҳеч нарса қилмайди деяпти. 2. Мен рўза ойида Аллоҳ насиб қилса, сартарошликни ёки машина тузатишликни ўрганиш ниятида турибман, лекин онам билан бувам эплолмайсан, ундан ўзингни ишинг - повурлигинг яхши, бошқа ишда 2 йилсиз пул беришмайди, қийналиб қоласан дийишяпти. Устоз, қай бирини қилганим маьқул, қай бирини қилсам, онамни рози қилиб, Аллоҳнинг розилигини ва раҳматини топаман. Олдиндан раҳмат, Аллох сиз ва сизнинг аввалию охирги авлодлариздан ва жами аҳли иймону-исломдан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Истихора қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat