Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни шарт билан бериш

13:26 / 15.06.2014 | Abdulloh Ibn Muslim | 798
Синглим уйидаги мебель жиҳозларини янгилаш мақсадида эскиларини бир қариндошимизга, бўлиб-бўлиб бериш шарти билан сотган эди. Шунинг бир қисми берилиб, бир қисми қолиб кетди. Бунга ҳам анча вақт бўлиб қолди. Менинг синглим ҳам, қариндошимиз ҳам закот олувчидирлар. Мен закотимни қариндошимизга бериб, бу пулни синглимга бериб, қарзингдан қутилиб ол десам ёки синглимга қарзингни бериб юборсанг, сенга закотимни бераман деб шарт қилсам бўладими, чунки қариндошимни бошқа жойлардан ҳам қарзи бўлиб, у ерларга ҳам бериб юбориши мумкин. Шунда "ҳа" деса бераман, "йўқ" деса бермайман. Мен закотни тўғридан-тўғри синглимга ҳам берсам бўлади, лекин шундай қилсам, 2 одамни иши битармикин, савоби кўпроқ бўлармикин деган умидда эдим. Аллоҳ сизни ўйлаганингиздан ҳам афзалига етказсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ундай шартни қўя олмайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat