Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чорвачиликдан закот

20:35 / 27 апрель | Otabek Yusupov | 4811

Ассалому алайкум! Мени чорвачилик фермер хўжалигим бор. Шунга яраша мол қўй ва бошқа зарурий техникалар машинам бор деҳқончилик ҳам қиламан. Лекин бир йил давомида малум бир миқдор пулни тўплаб туришни иложи йўқ. Фермер рахбари бўлганимга 4 йил бўлди. Мен шу нарсаларни хисоблаб (техникаларни) деҳқончиликдан келган даромадни ҳисоблаб чиқиб закот беришим керак бўладими? Ва буни ҳар йили шундай ҳисоблар беришим керак бўладими? Бу борада билимим йўқлиги учун сўраяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Техника, асбоб-ускуна ва молхоналарни қийматини ҳисобламайсиз. Ем хашакни қийматини ҳамда бўрдоқига боқилаётган новвосларни қийматини ҳисоблайсиз. Насл олиш ёки сут олиш учун мўлжалланган мол-қўйлардан эса йилни кўпроқ қисмини яйловларда ўтласа закот чиқарасиз. Аксинча бўлса улардан закот чиқармайсиз. "Кифоя" китобида қуйидагисча келади:

Қорамол закоти 

Қорамолда: ўттизтада бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқтада икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқдан зиёда бўлганда то олтмиштагача ҳисобланади. Сўнгра ҳар ўттизтада бир ёшли эркак бузоқ. Ҳар қирқтада икки ёшли урғочи бузоқ.

Ушбу жумлалардан фақат биттаси шарҳга муҳтож. У ҳам бўлса, «Қирқдан зиёда бўлганда то олтмиштагача ҳисобланади» жумласидир.

Бунда қирқтадан то олтмиштагача зиёда бўлган қорамолнинг зиёдасидан ҳисоблаб, закот берилиши ҳақида сўз бормоқда.

Битта зиёда бўлса, икки ёшли урғочи бузоқ қийматининг ўндан бирининг тўртдан бири, яъни қирқдан бири берилади.

Иккита зиёда бўлса, икки ёшли урғочи бузоқ қийматининг ўндан бирининг ярми, яъни йигирмадан бири берилади ва ҳоказо.

Уламоларимиз бу ҳукмларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олганлар. Ана шундай ҳадислардан иккитасини мисол тариқасида келтирамиз.

عَنْ مُعَاذٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ بَعَثَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  إِلَى الْيَمَنِ، فَأَمَرَنِي أَنْ آخُذَ مِنْ كُلِّ ثَلَاثِينَ بَقَرَةً تَبِيعًا أَوْ تَبِيعَةً، وَمِنْ كُلِّ أَرْبَعِينَ مُسِنَّةً رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ

Муъоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбордилар ва ҳар ўттизта қорамолдан битта эркак ёки урғочи бир ёшли бузоқ олишимни ва ҳар қирқтадан бир дона икки ёшли урғочи бузоқ олишимни амр қилдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган, Ҳоким саҳиҳ деган.

وَعَنْهُ قَالَ أَمَرَنِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  أَنْ لَا آخُذَ مِنَ الْبَقَرِ شَيْئًا حَتَّى تَبْلُغَ ثَلَاثِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ ثَلَاثِينَ فَفِيهَا عِجْلٌ تَابِعٌ جَذَعٌ أَوْ جَذَعَةٌ حَتَّى تَبْلُغَ أَرْبَعِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ أَرْبَعِينَ فَفِيهَا بَقَرَةٌ مُسِنَّةٌ رَوَاهُ النَّسَائِيُّ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қорамол ўттизтага етмагунча ҳеч нарса олмаслигимни амр қилдилар. Қачон ўттизтага етса, ундан бир дона онасига эргашиб юрган бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Бу то қирқтага етгунча. Агар унга етса, икки ёшли ғунажин».

Насоий ривоят қилган.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилинаётган ушбу икки ривоятдан уламоларимиз қорамол закотига тегишли кўпгина ҳукмларни олишган. «Қорамол» деганда мол ва қўтос эътиборга олинишини унутиб қўймаслигимиз керак.

Демак, қорамол ўттизтага етмагунча закот йўқ, чунки қорамолнинг нисоби ўттизта экан.

Қорамол Закоти жадвали

Қорамолнинг сони
Чиқариладиган закот
1 тадан 29 тагача
Закот йўқ.
30 тадан 39 тагача
Бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ.
40 тадан 59 тагача
Икки ёшли урғочи бузоқ.
60 тадан 69 тагача
2 та эркак ёки урғочи бир ёшли бузоқ.
70 тадан 79 тагача
1 та икки ёшли урғочи ва 1 та бир ёшли эркак бузоқ.
80 тадан 89 тагача
2 та икки ёшли урғочи бузоқ.
90 тадан 99 тагача
3 та бир ёшли бузоқ.
100 тадан
2 та бир ёшли, 1 та икки ёшли бузоқ ва ҳоказо.


Қўйнинг закоти  

Қирқта қўй ёки эчкида битта. Бир юз йигирма биттада иккита. Икки юз биттада учта, тўрт юзтада тўртта. Сўнг ҳар юзтада битта.

Қўйнинг сони қирқтага етганда нисобга етган бўлади ва ундан бир дона қўй закотга чиқарилади. Қўйларнинг умумий сони ўттиз тўққизта бўлса ҳам закот фарз бўлмайди. Бу ҳолда эгаси закот бериш-бермасликни ўзи билади. Беришни хоҳласа, бераверсин, бермаса, гуноҳкор бўлмайди.

Қирқтадан то бир юз ўн тўққизтагача бўлган қўйлардан бир дона қўй закотга берилади.

Бир юз йигирматага етгандан сўнг иккита қўй закотга берилади. То икки юзтага етгунча иккита қўй берилаверади.

Икки юзтадан ошганидан кейин учта қўй закотга берилади.

Уч юзтадан ошганидан кейин ҳар юзтасидан битта қўй закотга чиқарилади. Бунда тескари пропорция қоидасига амал қилинган. Яъни қўй боқишни кўпайтириш мақсадида, у қанча кўп бўлса, ундан шунча оз закот олиш йўлга қўйилган.

Эчки ҳам қўй ҳисобида бўлишини унутмаслик керак.

Фақиҳлар бу ҳукмларга қуйидаги ҳадисни далил қилганлар:

عَنْ أَنَسٍ أَنَّ أَبَا بَكْرٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَتَبَ لَهُ هَذَا الْكِتَابَ لَمَّا وَجَّهَهُ إِلَى الْبَحْرَيْنِ وَفِي صَدَقَةِ الْغَنَمِ فِي سَائِمَتِهَا إِذَا كَانَتْ أَرْبَعِينَ إِلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ شَاةٌ، فَإِذَا زَادَتْ عَلَى عِشْرِينَ وَمِائَةٍ إِلَى مِائَتَيْنِ شَاتَانِ، فَإِذَا زَادَتْ عَلَى مِائَتَيْنِ إِلَى ثَلَاثِ مِائَةٍ فَفِيهَا ثَلَاثُ شِيَاهٍ، فَإِذَا زَادَتْ عَلَى ثَلَاثِ مِائَةٍ فَفِي كُلِّ مِائَةٍ شَاةٌ، فَإِذَا كَانَتْ سَائِمَةُ الرَّجُلِ نَاقِصَةً مِنْ أَرْبَعِينَ شَاةً وَاحِدَةً فَلَيْسَ فِيهَا صَدَقَةٌ إِلَّا أَنْ يَشَاءَ رَبُّهَا رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганида ушбу мактубни ёзган эди:

«…Қўйнинг садақаси эса яйловда боқиладиганларидандир. Қирқтага етгандан бир юз йигирматагача – битта қўй. Бир юз йигирматадан ошганда икки юзтагача – иккита қўй. Икки юзтадан ошганда уч юзтагача – учта. Уч юзтадан ошганда ҳар юзтада – битта қўй. Агар кишининг яйловда боқиладиган қўйлари қирқтадан битта қўйга кам бўлса ҳам, унда садақа йўқ. Эгаси хоҳласа, мустасно».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Қўйдан олинадиган Закот жадвали

Қўйнинг сони
Олинадиган закот
1 тадан 39 тагача
Закот йўқ
40 тадан 119 тагача
1 та қўй
120 тадан 200 тагача
2 та қўй
201 тадан 399 тагача
3 та қўй
400 тадан 499 тагача
4 та қўй
500 тадан 599 тагача
5 та қўй
600 тадан 699 тагача
6 та қўй ва ҳоказо, ҳар 100 тадан 1 тадан.

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat