Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ишим бидъатми?

13:14 / 15.06.2014 | Abror | 2153
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мен ҳозирги кунда БАА нинг Дубаи шаҳридаман. Мен намозларни доим жамоат билан ўқишга ҳаракат қиламан ва ўзимизда одат бўлган одат, яъни суннат, фарз, нафл намозлар ва дуолардан сўнг омин деб юзимга қўлимни сураман. Бир масжидда шундоқ қилган эдим, масжиднинг имоми мени чақириб бу ишим бидъат эканлигини айтди ва бу иш суннатда йўқ деди. Бундай қилиш фақат махсус дуолардан сўнггина тўғри бўлади деди. Бу киши имом бўлишлари билан бирга шу ердаги ислом университетида дарс ҳам берадилар. Устоз мана шу ишим ростдан бидъатми ёки бу ерда шундоқ деб қабул қилинганми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг қилганингиз сизга тўғри. Улар ўз тушунчасини айтган.

Топ рейтинг www.uz Openstat