Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олди сотди

12:26 / 18.11.2023 | Diloro | 272

Ассалому алайкум! Ман уй олди сотдиси билан шуғулланардим. Реклама қиламан ҳалос онлайн иш. Битта катта ер эгаси ерини сотишини сотилса пулни 10дан бир қисмини беришини вада қилди. Ерни сотувга қўйдим ёнимдан ҳаражат қилиб реклама қилдим. Ерига клент чиққан вақтида сотмаслигини айтди. У ер ҳозирда сотилган. Мани алдади диб тушиндим. Тайёр клент чиқган вақтда сотмиман диб қолди. Майли ҳич бомаса рекаламага кетган ҳаражатимни бер диб сорашга ҳаққим борми ёки буни қиёматга қолдирсам боладими. Чунки пулимни сораб чарчадим. Майли манга вада қиган суммаси керемас сотдими сотмадими Оллоҳ билади. Лекин реклама учун кетган пулимни сўрашим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб “сотилса” пул беришига келишиш мумкин?! Бундай келишув фосид. Сиз ё реклама қилиб бериш эвазига ё сотиб олиш мақсадидаги мижоз топиб бериш эвазига ё сотиб бериш эвазига деб келишишингиз керак эди. Келишилган иш реклама қилиб бериш бўлган бўлса ҳозирда қилган ҳаражатингиздан қатъий назар амалда бажарган ишингиз учун урфда қанча тўланса ўшанча ҳақ олишингиз мумкин холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat