Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўл олиш ҳомладорликда

17:46 / 18.11.2023 | Gulnoza | 475

Ассалому алайкум! Мен 2 ойлик ҳомладорман ҳалигача таксикозга ва ҳомила учун керакли витаминлар ичмадим. Сабаби бизда бир жинкаш мулла дори ичма эскичанги бўлгансан деб тамоғимдан ва бачадонимдан дуо олдириб келишимни айтарди. Дори ичсанг бола тушади ёки ривожланмайди дейди. Мултонига бориб олдириб келардик ва муллага ўқитардик, бачадоним оғриб мазам қочганда қора товуқ ва қора материал олиб келинглар оилавий қонлайман деди ва 2 марта қонладиям. Уйни тозалат деса қайта қайта фалон пулларга тозалатарди қайнонам лекин барибир уйга жинлар дуо ташаб кетабдиймуш, бизаргаям. Энди бора бора сен қўл олишинг керак дейди бошқа бир чала мулла келиб қолиб уйга. Бирон қариндош аждодларинг қўл олганми дейди, билмайман дедим. Жуда чарчадим. Доктирга боролмаябман мазам йўқ уйдагиларим борма эскича бўлгансан деябдику муллалар дейди. Эскичанги нарсаларни ёмон кўраман лекин менга шу нарсалар ёпишаябди. Илтимос дуо қилизлар доктирга бориб кўринсамҳам дори ичсамҳам ҳомилага ҳечнима қилмасин жинкашларнинг гапи тўғри бўлмасин иншаллоҳ. Қоним камайиб юрсам чарчаб қоладиган бўлиб қолдим. Нима қилишни билмаябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни гапларига қулоқ солмасдан мутахассис шифокорларга учраб даволанинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat