Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажосат

13:00 / 24.11.2023 | أنزور | 365

Ассалому алайкум! 1. Баданга текган нажосатни нечи марта ювиш керак. Мен тахорат олаётганимда ва ғусл қилаётганимда жуда қийналвоман. Пешобдан кейин авратни юваман кейин қўлимни юваман уч марта, кейин қўлимни юваётган пайтимда оёғимга сув тушади ва шубҳаланиб уни ҳам уч марта ювиб кейин тахорат ёки ғусл қиламан шунга иложиси бўлса тўлиқроқ ва аниқроқ жавоб берсангиз чунки шу оддий тахорат қилишим бир хилги пайт жуда ҳам чўзилиб кетади ва узоқ вақт олади. 2. Мен рўзада авратни пешобдан кейин сув билан ювганда, авратни ичига сув кириб кетса рўзаси очиладими? Агар очилса сув кириш орқали, унда пешобдан кейин, фақагина қоғозни ўзи билан тозалаш керак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Баданга теккан нажосатни унинг жисми, ранги ва ҳиди кетадиган қилиб 3 маротаба ювса пок бўлади. Ундан ортиқ ювиш керак эмас.

2). Эркак киши олатига бирор нарса томизиб ичкарига киргазса рўзаси очилмайди.

 أو أقطر في إحليله ماء أو دهنا وإن وصل إلى المثانة على المذهب

 Олатига сув ёки ёғ томизса, қовуғига етиб борса ҳам рўзаси очилмайди. (Ад-дуррул мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat