Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти ва қироат

09:35 / 09.06.2014 | Abdurahim1107 | 961
Ассалому алайкум. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Биз мусофирчиликда билганимизча ибодат қилмоқдамиз. Биродарларимиз орасида турли ихтилофлар пайдо бўлмоқда. 1. Шом намозини вақти киргандан ўқийлик дейилса, имомликка сайлаганимиз: вақти киргандан кейин 50 дақиқа ичида ўқилса мақбул, қазо эмас, деяптилар. Ва биз доим охирги вақтида ўқияпмиз. Ислом.уз сайтидаги намоз вақтлари ҳақидаги ҳадисларни далил қилсакда сўзида туриб оляптилар. 2. Фарз намозида тез қироат қиляптилар. Биз "Роббаналакал ҳамд" ни ўқишга улгурмаяпмиз. Қироат қилиб ўқинг десак, якка ҳолатда қандай ўқисам, жамоатда ҳам шундай ўқияпман, агар жамоатда қироат қилсам риё бўлади, дея жавоб бердилар. Ҳурматли Ҳазрат, биродаримизнинг айтганлари тўғрими ва биз унга амал қилиб ўқийверайликми? Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шом намозини вақти кириши билан ўқиш керак. Ортга суриш макруҳ. Имом шошилмайдан қироат қилиш керак. У одамнинг айтаётган гаплари нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat