Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Меросдаги улуш

23:02 / 28.05.2014 | Dilorom Alimukhamedova | 941
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сиздек олимни етказган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Бу саволни бир синглимиз илтимос қилгандилар. Биз 4 қизмиз, ота-онамиздан ҳовли мерос қолди. 2 қизнинг уй-жойга муҳтожлиги йўқ, 2 қизга уй керак. Ҳамма қизлар эрга теккан. Шу жойга ичимиздаги энг ўзига тўқ опамиз эга чиқдилар. Сабаби қолганларнинг улушини беришга бизда имконимиз йўқлиги. Шу уйни ўз нархидан анча паст нархда шу опам сотиб олган бўлдилар. Лекин бизларга жуда кам пул тегди, агар бегонага сотганимизда, ҳамма қиз 1-2 ҳонали уй сотиб оларди. Биз қаршилик билдирсак “Сенларнинг ниятинг уйлик бўлиб қолишми, уйни эрларинг олсин, сенлар шу опанга силаи раҳим қилгин” деб айтишди. Ҳазрат шу ишлари тўғрими? Силаи раҳимнинг маъноси нима? Силаи раҳим қилиш қандай бўлади? Кимларга қилинади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай қилиш мутлақо нотўғри. Тўрт қиз баробар бўлиб олишлари керак. Уйни бетараф, мутахассис одам баҳолайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat