Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳни бизга раҳми келсин!

15:19 / 18.12.2018 | Abdulloh | 8482
Ассалому алайкум! Устозлар, дин йўлида қилаётган ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Ҳозирги кунда тўй маросимлари, туғилган кун тадбирлари, турли хил байрамлар, концерт дастурлари ва ҳоказо кўнгилочар маданий хордиқлар учун топган пулимиздан анча қисмини сарф қиламиз! Хатто қиш кунлари концертга тушсак санаткорга қиммат нархда гул сотиб оламиз. Бундай тадбирларга ўз вақтида етиб боришга интиламиз. Аммо масжидга жамоат намозига, жума намозига бунчалик интилмаймиз. Қиладиган эхсонимиз хам бирнеча минг сўмдан ошмайди хатто чўнтакдаги кераксиз майда пулни берамиз баъзида. Бундай холатдан қандай қутилсак бўлади? Менимча бу холат деярли кўп инсонлар учун ўйлантирадиган савол деб ўйлайман! Жавобларингиз учун каттакон раҳмат!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Одам алайҳиссаломдан охириги пайғамбар бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача барча пайғамбарлар энг асосий ақийдавий масала инсон қайта тирилиши ва ҳар бир қилган амалига мукофот ёки жазо олишини уқтириб келганлар. Одамлар ўрикнинг данагидан ўрик дарахти униб ўсишни ва келгусида ўрик мева қилишини бошқа ҳамма уруғлардан дарахт, ўсимликлар униб чиқишларини гувоҳи бўлиб туришбди. Ҳеч ажабланганлари йўқ, онанинг бачадонига тушган уруғидан чақалоқ пайдо бўлганидек бир куни келиб қиёматда инсон уруғидан ҳам инсон қайта тирилишини ўйлашмаяпти. Ҳолбуки ҳар бир нарсани уруғи бўлганидек инсонни думғаза суяги ичида инсоннинг ҳам уруғи бўлишини фан тасдиқлади. Уни бундан 1400 йил олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ажбуззанаб” деб таъриф берган эдилар. Инсон қиёматда қайта тирилиш деган ҳақиқатни тан олмас ёки унга шубҳа билан қарар ёки мутлақо инкор қилар экан унинг бу дунёда қилаётган амаллари интизомга тушмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақиқатни инсонларга тушунтириш учун Қуръони каримдаги ҳар бир сурада бу ҳақида огоҳлантиришлар берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 13 йил Маккаи Мукаррамада истиқомат қилиб инсонларни шу эътиқодга чақирганлар. Инсонлар эса бу ҳақиқатга аҳамият берганлари йўқ. Аксинча инсоннинг асл душмани бўлган шайтоннинг таълимотларига эрагишмоқда. Шайтон Аллоҳ итоатсизлик қилиб абадий дўзахи бўлишга маҳкум бўлди. 

قَالَ فَاخْرُجْ مِنْهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٌ۝  وَإِنَّ عَلَيْكَ لَعْنَتِي إِلَى يَوْمِ الدِّينِ۝ 

77. У Зот: «Ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан.
78. Ва албатта, сенга жазо кунигача лаънатим бўлгай», – деди.
Шунда Аллоҳ таолодан қиёмат кунигача тирик қолдиришини илтижо қилди ва бу фурсатда ўзи нима қилишини ҳам айтди. 

 قَالَ رَبِّ فَأَنظِرْنِي إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ۝

79. У: «Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак Кунгача муҳлат бергин!» – деди.

 قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ الْمُنظَرِينَ۝  إِلَى يَوْمِ الْوَقْتِ الْمَعْلُومِ۝ 

80. У Зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан,
81. маълум вақт Кунигача», – деди.
Абадий дўзахи бўлишига сабабчи бўлган Одамдан ўч олишига қасам ичди. 

 قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ۝ إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ۝ 

82. У: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини йўлдан оздиражакман.
83. Улардан танланган бандаларинггина мустасно», – деди.
Аллоҳ таоло шайтонга эргашганларнинг оқибатини қуйидаги оят ила баён қилди. 

قَالَ فَالْحَقُّ وَالْحَقَّ أَقُولُ۝  لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنكَ وَمِمَّن تَبِعَكَ مِنْهُمْ أَجْمَعِينَ۝ 

84. У Зот: «Ҳақ шулки, зотан, Мен фақат ҳақни айтурман.
85. Албатта, жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб, тўлдирурман», – деди.
("Тафсири Ҳилол" китобидан “Сод” сураси).
Биз эса ҳамма вақт Меҳрибон Роббимиз айтганларини қилиш ўрнига барча душманларимизни бирорта ҳам айтганларини қолдирмай айтганларини қилмоқдамиз.  Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг
https://islom.uz/maqola/3943 

Топ рейтинг www.uz Openstat