Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат савоби

14:27 / 05.12.2023 | kozim | 368

Ассалому алайкум! Ҳазрати Билол тахорат қилиб доим 2 ракат намоз ўқиганлар ва жаннат хушхабарини олганлар инсон доимий тахорат билан юрса ҳам, мисол эрталаб бомдодда қилган тахорати билан хуфтонгача шундай юрсаям ҳарбир нафасига савоб олаверадими ва доимий тахорат билан юрган одам жаннатдан умид қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Доимо таҳоратли ҳолда юриш мустаҳаб амалдир. Билол розияллоҳу анҳуга берилган хушхабар ҳам шу амаллари учун бўлган. Яъни у зот ҳар қачон таҳоратлари бузилса дарҳол янгидан таҳорат олганлар. Сиз ҳам шунга амал қилиб юрсангиз албатта ушбу мукофотдан умид қилсангиз бўлади.
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билолни чақириб, “Эй Билол, жаннатга мендан нима (амалинг) сабаб ўзиб кетдинг. Мен бугун кечаси жаннатга кириб, олдимда пойафзалинг овозини эшитдим”, деган эдилар, Билол: “Эй Расулуллоҳ, агар азон айтсам кетидан икки ракъат намоз ўқийман ва агар таҳоратим бузилса, янги таҳорат оламан”, деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шу сабабдан экан-да”, дедилар”. (Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ҳоким, Байҳақий “Шуаъбул ийман”да ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
 Ушбу ривоятда Билол розийаллоҳу анҳу доим таҳорат билан юриш ва қачон таҳорат қилса, кетидан икки ракъат намоз ўқиш билан жаннатга эришгани айтилмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat