Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўп сарф-харажат қилиш гуноҳми?

16:41 / 20.10.2018 | Икболжон | 582

Ассалому алайкум! Бир дўстим бор. У билан деярли ҳафтада 2-3 марта кафеларда базм қиламиз. Лекин ҳар сафар ўтирганимизда анчагина пул сарф бўлади. Енглар, ичинглар лекин исроф қилманглар, деган гапни эшитган эдим. Лекин биз ҳеч нарсани исроф қилмаймиз. Биз кўп пул сарфлаганимиз учун гуноҳкор бўлмаймизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кирим инсоннинг ихтиёридаги нарса эмас. Аллоҳ ҳамманинг ризқини белгилаб қўйган. Чиқим эса банданинг ихтиёридаги нарсадир. Бир ҳунарманд шаҳар айланиб юрганида минораси йўқ жоме масжид ёнидан ўтиб қолади. Шу масжидга баланд, кўркам, азон айтилганида узоқларга эштиладиган бир минора қуриб, ортидан садақаи жория бўлиб қолишни қалбига тугади. Ҳунарманд бой эмасди, шундай бўлса-да, кунлик харажатидан баъзи бирларини қисқартирди ва уларга кетадиган маблағни бир хумчага тўплай бошлайди. Орадан 10 йиллар ўтиб, хумча тўлади. Ҳунарманд шаҳар қозисининг олдига бориб ўша масжидга минора қуришга изн сўрайди. Қози ҳунарманднинг ташқи ҳолига қараб, аввало бунча маблағни қаердан топганини суриштиради. Ҳунарманд қандай топганини очиқ-ойдин баён қилганидан кейин қози унга минорани қуришга ижозат беради. Усталар ёлланиб, маблағ сарфланиб жоме масжидга баланд, азонни узоққа эшитиладиган кўркам бир минора қад ростлайди. Шунда ҳунарманд минорага қараб: “Эй нафс сал қолса шу катта минорани ютиб юборар эдинг-а?!” дейди. Ҳар бир мўмин мусулмон, охиратга иймон келтирган киши ҳою-ҳавас, усиз ҳам иш битадиган ўринларга сарфланадиган маблағни ўзидан кейин савоби тўхтамай бориб турадиган садақаи жорияларга сарфлашга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat