Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сирли дуолар

14:00 / 07.12.2023 | Sardor | 824

Ассалому алайкум! Сирли бой қилувчи дуо “Воқиа” сурасининг сири. Яхшилаб тахорот олиб аср намозини ўқиш ва ўша ердан қимилламай шошилмай Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийм ни 100 м сўнг Астағфирулоҳал азийм ва тавабур роҳийм 100 м сўнг Ла илаҳа иллаллоҳни 100 м сўнг Я Дайм исмини 300 марта сўнг Аллоҳумма соли ала сайидина Муҳаммадин ва ала алиҳи ва саллим 100 м сўнг Воқиа сурасини 14 марта ўқиш ва сўнг иштиҳод қилиб сўрайдигон миқдордаги бойликни сўраш ва 7 марта саловат айтиб қўзғалиш. бу иш 3 кун бажариларкан. Иш йўллар очилиб кутулмаган томондан воқиа сурасининг сирли кучи натижасида Аллоҳнинг иродаси билан барака бойлик хонадонга кириб кела бошларкан шу амал қанчалик тўғри, Я Дайм исми Нима манони беради Аллоҳни Шу исм сифати борми бидат амалмасми Қутбул иршод номли китобда бор экан адашмасам мен ҳам ютубдаги бир каналдан олдиб сизлардан бир сўрай дедим чуқурроқ малумот берсаларингиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу зикрларни шу кетма-кетлик ва ададда ўқишга динимиз томонидан буйруқ ёки тавсия келмаган. Бу нарсани одамларнинг ўзлари ўйлаб топганлар. Яъни, “ушбу ишни қилса Аллоҳ барака ва бойлик беради” деб таъкид билан айтиш ва буни шариат кўрсатмаси деб билиб инсонларни шунга даъват қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat