Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заколат қайтариб берса...

12:40 / 07.12.2023 | Sardor | 235

Ассалому алайкум! Мен телефон сотмоқчи бўлдим. Бир болага 500 мингга келиштик. У бола менга 100 минг заколат берди ва айтдики “ўзизга телефон олиб бўлгач айтсез ман қолган 400 мингни бериб телефонни олиб кетаман”. Кейин қарасам дадамни қўлида эскироқ телефон, онамга эса туғилган кунига телефон совға қилмоқчи эдим. Ва ҳалиги заколат берган болага телефон қилиб айтдимки “ота онамга телефон олиб берадиган бўлиб қолдим, узр телефонимни ҳозир сотсам қўлимда телефон қолмас экан, аввал уларга олиб берай кейин ўзим оларман дедимда заколатни қайтариб бердим. Саволим шуки келишувдан кейин қўлимдаги телефон уники бўлиб қолмаганми? Шу холатни шаръий ҳукмини айтиб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша бола билан 500 мингга келишгач телефон уникига айланган. Сиз фақатгина пулни тўлиқ олгунча унга топширишдан бош тортиб тургансиз холос. Телефонни беришингизни талаб қилишга ҳақли эди. Агар ўзи рози бўлиб савдони бузган бўлса яхши, мажбурлаган бўлсангиз ҳаққига тажовуз қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat